«Жокер» фильм комикси Р тоифасидаги (17 ёшдан ошган томошабинлар учун) фильмлар рўйхатида «Деадпоол»ни ортда қолдирди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter ёзмоқда.
«Жокер»нинг даромади 900 миллион долларни ташкил этди ва баъзи экспертларнинг фикрига кўра, бу миллиардга етиши мумкин. Шундай қилиб, кинокомикслар кассада 800 миллион доллар даромад олган «Deadpool» ва «Deadpool 2» филмьларини ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Тод Филипс режиссёри ДC комикслар оламидаги энг машҳур қаҳрамонлардан бири ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар, жамият томонидан тушунмовчилик ва руҳий муаммолари бўлган одамнинг замонавий дунёда тутган ўрни мавзулари ёритилган.