Туркия, Финляндия ва Швециянинг NATOга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

0
450

Мадриддаги NATO саммити олдидан Туркия Финляндия ва Швециянинг иттифоққа қўшилишига ижобий фикр билдирди.  Аввалроқ, Анқара бу давлатлар курд ташкилотларини қўллаб-қувватлаётгани учун NATOга аъзо бўлишини истамаётган эди.

Мадридда Шимолий Атлантика альянси саммити олдидан Финляндия ва Туркия президентлари Саули Ниинистё ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

«Ушбу учрашув натижасида ташқи ишлар вазирларимиз уч томонлама меморандум имзоладилар ва бу ҳафта Мадрид саммитида Туркия Финляндия ва Швециянинг NATOга аъзо бўлиш таклифини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади» дейди мутасадди ходимлар.

Медведевнинг фикрига қараганда, Швеция ва Финляндиянинг NATOга аъзо бўлиши Россияга ҳеч қандай таҳдид солмайди

Икки мамлакат қисқа муддат ичида иттифоққа қўшилиш бўйича аниқ қадамларни келишиб олинишини, аммо, уларнинг ташкилотига аъзо бўлиши муқаррар эканлиги таъкидланди.

Қўшма меморандум уч давлат «бир-бирларининг хавфсизлигига таҳдид бўлган тақдирда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш» га келишиб олишди.

«Финляндия терроризмнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва NATO аъзоси сифатида бу ташкилотнинг терроризмга қарши кураш ҳужжатлари ҳамда сиёсатига тўлиқ амал қилади.»

NATO Бош котиби Yens Stoltenberg уч томонлама меморандум имзоланганини тасдиқлади. Бундан ташқари, Финляндия ва Швеция Туркия хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорлик қилишга келишиб олгани айтилди. Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни NATO етакчилари Швеция ва Финляндияни иттифоққа таклиф қилишади.

Туркия президенти девони Финляндия ва Швеция терроризмга қарши кураш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишини маълум қилди.

Аввалроқ, Туркия Швеция ва Финляндиянинг NATOга аъзо бўлиш ҳақидаги аризаларини қўллаб-қувватлашдан бош тортганини айтиб ўтган эдик. Анқара ушбу мамлакатлардан ўзи террорчи деб ҳисоблаган Курдистон ишчилар партияси (КИП) аъзоларини экстрадиция қилишни ва уларга алоқадор барча ташкилотларни ёпишни талаб қилган.

Ўтган ҳафта Ninistyo, мамлакатларнинг NATOга аъзо бўлиш истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу давлатларнинг аъзо бўлиши Туркиянинг позицияси туфайли сентябрдан олдин амалга ошмаслиги мумкинлигини таъкидлади. «Биз музокаралар бошланганидан мамнунмиз», деди у NATO қароргоҳи яқинда бўлиб ўтган Туркия ва Швеция билан уч томонлама учрашувга ишора қилиб.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг