Махсус миссия Украинанинг 30 дан ортиқ пунктларида тинч аҳоли ўлдирилганлигини тасдиқлади

0
387

БМТ миссияси Украинадаги 30 та жойда тинч аҳолининг оммавий равишда ўлдирилиши ва қатл этилганини тасдиқлаб расмийлаштирган. Миссия ҳисоботига кўра, қурбонлар сони анча кўп.

29 июнь, чоршанба куни БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси эълон қилган ҳисоботга кўра: Киев, Чернигов, Харьков ва Суми вилоятларидаги 30 дан ортиқ жойларда тинч аҳолининг судсиз қатл этилиши ва оммавий ўлдирилиши ҳақидаги хабарларни ҳужжатлаштириб, тасдиқлаган.

Ҳужжатга кўра, 2022 йилнинг февраль ва март ойларининг охирларида, бу ҳудудлар Россия ҳарбийлари назорати остида бўлган. Биргина Буча шаҳрида миссия томонидан 50 дан ортиқ тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳужжатлаштирилган. Қурбонларнинг аксарият қисмини эркаклар ташкил қилган бўлсада, улар орасида ёш болалар ва аёлларни ҳам учратиш мумкин. «Қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари ҳали якунланмаган «, — дейилади миссия ҳисоботида.

27 июнь ҳолатига кўра, БМТ 4731 киши ҳалок бўлганини ва яна 5900 киши яраланганини тасдиқлади. «Қурбонлар сони анча юқори, миссия фақат аниқ тасдиқлай олган ҳолатларнигина рақамларга киритган», дейилади хабарда. Шунингдек, миссия, 248 фуқаро оғир ҳолатда эканлиги тасдиқлаган. Уларнинг аксарияти қийноққа солинган, ғайриинсоний шароитларда сақланган.

Украина ҳам Россия аскарлари томонидан содир этилган жиноятларни текширишда давом этмоқда. Июнь ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тузилган халқаро тергов комиссияси биринчи марта мамлакатга келди. Комиссия, биринчи навбатда, февраль ойининг охири ва март ойида Киев, Буча, Ирпин, Харьков ва Сумида содир бўлган воқеаларни ўрганди.

«Ҳозирги босқичда биз ҳодисаларнинг ҳуқуқий таърифи бўйича ҳеч қандай хулоса ёки фикр билдира олмаймиз. Халқаро ва инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши, халқаро гуманитар ҳамда уруш инсониятга қарши жиноятлар», деди комиссия раҳбари, судья Эрик Мосе ташрифдан сўнг.

Комиссия, ўзининг дастлабки ҳисоботини сентябрь ойида Украинага бир неча ташрифидан сўнг, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига юбориши керак. Якуний ҳисобот эса, 2023 йил март ойида тақдим этилади. Бундан ташқари, кўпгина Европа мамлакатлари, шу жумладан Германия ҳам ўзининг расмий терговини бошлаган.

Манба: dw.com

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг