Бойвачча бўлсанг ўзинга!

0
617
Фото: Яндекс

Нидерландияликлар Amazon асосчисининг яхтаси ўтиши учун тарихий кўприкни демонтаж қилмайди, дебя хабар бермоқда forbes.

Фото: Peter Dejong / AP / TASS)

Роттердам Amazon асосчисининг янги яхтаси ўтиши учун деярли 100 йиллик тарихга эга кўприкни демонтаж қилиши керак. Дастлаб, ҳокимият тарихий кўприкнинг бир қисмини демонтаж қилишга рози бўлган, аммо  кўп сонли аҳолининг норозилигидан кейин улар фикридан қайтган. Бизнесменнинг катта кемаси энди океанга қандай тушиши номаълум.

Роттердамда Amazon асосчиси Жефф Безоснинг янги яхтаси тарихий Конингшавен кўприги остидан ўтиши учун  демонтаж қилинмайди, дея хабар бермоқда The New York Times вице-Мери Винсент Карреманснинг мактубига таяниб.

Безоснинг янги кемаси дунёдаги энг йирик елканли яхталардан бири бўлиши режалаштирилган. Унинг узунлиги 127 м. бўлиб, яхта Нидерландиядаги Алблассердамдаги Oceanco кемасозлик заводида қурилмоқда. Уни 2022 йилда битказиб мижозга етказилади, деб ёзмоқда Боат International.

Океанга чиқиши учун кема Роттердамга етиб бориши ва Конингшавен кўприги остидан ўтиши керак. Шу билан бирга, 1927 йилда қурилган кўприкнинг Марказий қисмини демонтаж қилиш мақсад қилинганди — акс ҳолда баланд устунли яхта унинг остига сиғмаслиги мумкин.

Феврал ойида Rotterdam ҳукумати кўприкни қисман демонтаж қилишга рози бўлган. Бироқ, бу аҳолининг норозилигини келтириб чиқарди. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда миллиардернинг Роттердамдан яхтасини олиб чиқиб кетишини сўраган. Норозиликларга жавобан шаҳар ҳокимияти кўприкни демонтаж қилиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганлигини таъкидлаган.

Нима учун Oceanco кўприкни демонтаж қилиш учун яна рухсат сўрамади, деб ёзади NYT. Аввалроқ Голландиянинг Троув газетаси компания кемага қарши ҳаракатлар бўлиши мумкинлигидан қўрқишини ёзган эди. Безоснинг яхтаси энди океанга қандай чиқиши номаълум. Oceanco ва Amazon бу масалага изоҳ беришни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Жефф Безос дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланади. Forbes Real-Time рейтингига кўра, Безоснинг бойлиги 142 миллиард долларга баҳоланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг