Эстония ташқи ишлар вазири Навалнийга бошпана беришга тайёрлигини билдирди

0
903
Фото: Reuters

Эстония ташқи ишлар вазири Эва-Мария Лиетснинг ЭРР порталига айтишича, унинг мамлакати сиёсатчи Алексей Навалнийга бошпана бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр, агар бундай илтимос ундан бўлса.

«Эстония бу масалани жиддий кўриб чиқади. Аммо, агар Россия уни қўйиб юборса, қайси давлатга мурожаат қилишини Алексей Навалний ҳал қилади. Россия жаноб Навалнийга бундай имкониятни тақдим қилса, албатта, жуда яхши бўлар эди,» деди.

Унинг айтишича, «кеча Эвропа Иттифоқида биз Алексей Навалнийнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Россияда инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралаган қўшма баёнот бердик. Биз унинг соғлиғи ёмонлашганини кўряпмиз», деди Лииметс.

«Биз, албатта, Россиядаги демократик кучлар ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаймиз. Шу нуқтаи назардан, одамлар ўртасидаги алоқалар жуда муҳимдир», деди Лииметс.

Ив Рочерʼ иши бўйича Навалнийнинг шартли жазоси ҳақиқий жазо билан алмаштирилган, у Владимир вилоятидаги колонияда. Соғлиғи ёмонлашгани сабабли, у Владимирдаги сил касалхонасига қаттиқ режимдаги колонияда ўтказилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг