Британиядаги учинчи вакцина одамларда ўтказиладиган синовларга етиб келди

0
1512
Фото: Reuters

Британиянинг Кембриж университети олимлари CОVID-19 га қарши вакциналарининг одамлардаги синовини бошлаш арафасида турибдилар.

Бу Британиядаги одамларда синалаётган учинчи вакцина бўлиб, ундан олдин Оксфорд университети ва Лондоннинг Қироллик коллежи олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналар ҳам синовларнинг ушбу босқичига етиб келганди.

Кембриж университети вакцина яратишда DIOSynVax ва Саутгемптон университети шифохонаси билан ҳамкорлик қилмоқда. Мазкур вакцинанинг дастлабки синов босқичига Британия ҳукумати 2.5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Кембриждаги олимлар жамоаси ўзлари ишлаб чиққан вакцина инсон организмини нафақат CОVID-19 дан, балки коронавирус сабаб юзага келадиган SARS вa MERS каби касалликлардан ҳам ҳимоя қила олишига умид қилмоқдалар.

“Бизнинг мақсадимиз одамларни нафақат ҳозирги пандемиядан ҳимоя қила оладиган, балки ундан кейинги инфекцион касалликлардан ҳам асрай оладиган вакцина яратиш”, дейди Кембриж университетининг вирусли зоонотика лабараторияси раҳбари Жонатан Ҳиний.

Кембриж университети яратган вакцинанинг афзалликларидан бири шуки, уни қуритиб, кукун ҳолида ҳам сақлаш мумкин. Бу эса дори сақлаш учун махсус музлатгичларга эга бўлмаган камбағал давлатларга вакцинани ташиш, сақлаш ва уни аҳолига тарқатишда қулайликлар яратади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг