Вазир короновирус юзасидан баёнот берди

0
2154
Фото: Global Look Press/Ding Ting

Алишер Шадманов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири:

– Коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Ривожланган давлатлар, жумладан, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Тайван, Франция ва АҚШда ҳам ушбу вирус аниқланган.

Ушбу эпидемик вазиятга қарши юртимизда керакли барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Хитойдан қайтаётган фуқароларга тиббий назорат ўрнатилган.

Аммо бу хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди, дегани эмас. Негаки, коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликнинг яширин даври 1 – 14 кунгача кечиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу боис фуқароларимиздан Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қиламан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг