Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ҳақида (видео)

0
1187
Илюстрация

Ўзбекистонда диний бағрикенглик, турфа фикрлилик, эътиқод эркинлиги мавзуси доирасида, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси фаолияти ҳақида  мазкур Академиянинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов ҳикоя қилиб берди. Қуйида булар ҳақида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Скриншот

Юртимиз Ўзбекистон қадимдан илм, маърифат, таълим, тарбия марказларидан бири бўлиб келган. Бутун дунё, айниқса шарқ дунёси Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги обрўй-эътиборини юқори баҳолаган. Ўрта асрларда ҳам Ўзбекистонда, айнан диний ва дунёвий таълим беришга мўлжалланган жуда кўплаб олий мадрасалар бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон шароитида мустақилликка эришилгандан сўнг, айнан динийлик ва дунёвийлик билимларига эга бўлган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш жуда муҳим, долзарб вазифага айланган.

Чунки динни билиб, дунёвий билимлардан хабардор бўлмаслик ҳам, дунёвий билимларни билиб диний билимларни билмаслик ҳам, албатта, инсонни тўлақонли камолатга эришиши учун тўсқинлик қилади.

Шу нуқтаи назардан биз ҳозирги кунда, айниқса ушбу илм даргоҳининг очилиши тарихига назар соладиган бўлсак, айнан 1999 йил 7 апрелда, биринчи Президентимиз томонидан асос солинган. У вақтда айнан манашундай олий маълумотли мутахассис тайёрлайдиган, яъни диний ва дунёвий билимларга эга бўлган мутахассис тайёрлаш жуда муҳими, долзарб вазифа даражасига етиб келган эди.

Шу сабабли ҳам дастлабки очилган Тошкент ислом университетида биринчи тўртта йўналиш бўйича бакалавр тайёрлашга эътибор қаратилаган. Хусусан, унда диншунослик, ислом ҳуқуқи, ахборот техънологиялари ва иқтисод йўналишида биринчи қабуллар амалга оширилган. Биринчи қабулларимиз 100 кишидан иборат бўлган ва биринчи қабулимизга алоҳида ёндашув бўлиб, улар оғзаки имтиҳонлар ва ўз пайтида мавжуд бўлган тест имтиҳонларини топшириб киришган.

Кейинги йилларда бу таълим жараёни ўзгариши билан, ривожланиши билан ҳозирги академиядаги бакалавириат тизими ҳам ривожланди, кенгайди ва 2003 йилдан бошлаб магистратура ташкил этилди. Ўз пайтида манашу бакалавириат йўналиши бўйича магистратура мутахассисликларига рухсат берилган бўлса, кейинчалик янги Ўзбенкистон даврида, ман 4 йилдан бери, яъни 2018 йилдан бошлаб Тошкент ислом университети Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясига айлантирилиши тўғрисида Президент Фармони чиққанидан сўнг, бу академияни диний ва дунёвий билимларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш йўналишидаги имкониятлари янада кенгайди.

Хусусан, биз 1999 йилда исломшунослик йўналиши бўйича мутахассисликни олий илимий малакавий кадрлар тайёрлаш рўйхатига кирита олмаганмиз. 2018 йилдан Вазипрлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий илмий, илмий педагогик кадрларни тайрлаш рўйхатига 24-рақам билан, янги мутахассислик – исломшунослик мутахассислиги киритилди. Бу, албатта имкониятларимизни янада кенгайтиришга катта йўл очиб берди.

Ҳозирги кунда манашу йўналишда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўнга яқин талаблар таҳсил олаётган бўлса, магистратурада, ҳозир, айнан ўша йўналишларда ҳаттоки ундан ҳам кенгроқ бўлган мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрланади.

Бугунги кунда Академиядаги умумий талабалар сони 1.5 мингдан ошиқ бўлса, ўшандан 200 дан зиёдини магистрлар ташкил этади.

Магистратура, мана бугунги кун талаби билан очилган исломшунослик ва унинг ичида қуръоншунослик, хадисшунослик, фикҳ, калом илми мутахассисликлари бўйича гуруҳларнинг мавжудлиги, исломшунослик соҳасининг тўлақонли ўрганилишига ва манашу соҳаларни мукаммал ўрганган ва шу билан бир вақтда, дунёвий илмларимизни, ҳозирги фан, замон тараққиётига доир бўлган билимларни ўрганган мутахассисларни тайёрлаш имконияти яратилди.

Бу ўз вақтида орзу эди. Чунки, исломшунослик асосларини ўрганиш, бу ерда илмий нуқтаи назардан, илмий ёндашувда исломшунослик фанларини берилиши, бу унинг академик исломшуносликнинг ривожланишига катта хизмат қилган. Шу  нуқтаи назардан, ушбу таълим даргоҳи- дунёвий Давлат таълими муассасаси ҳисобланади. Бу ерда бошқа диний таълим муассасаларидан фарқли равишда дунёвий билимлар билан биргаликда ислом асослари ва бошқа динлар ҳақидаги, нафақат Ўзбекистонда, балки дунёдаги мавжуд бўлган бошқа динлар ҳақида ҳам маълумот берадиган, дарс берадиган, ўқитиладиган таълим муассасаси ҳисобланди.

Бу мутахассисларни имокониятлари жуда ҳам кенг. Чунки, Президентимизнинг асосий мақсадлари ҳам дунёвий, ҳам диний билимларга эга бўлган ва ҳозирги шароитдаги мавжуд масалаларга тўғри ечим бероладиган мутахассисларни тайёрлашдан иборат эди.

Магистратура таълимидан кейинги босқич олий таълимдан, олий ўқув юртидан кеийнги таълим ҳам айнан манашу биз айтган Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида ривожланади. Янги соҳалар очилди. Бояги исломшунослик соҳасига ислом тарихи ва манбашунослиги, қуръоншунослик, хадисшунослик, фиқх, калом илми, илоҳиёт ва шарқ мумтоз адабиёти ва манбашунослиги мутахассисликлари бўйича таянч доктарантура ва доктарантура очилди.

Ҳозирга қадар манашу йўналишларда 79 дан зиёд доктарантларимиз у ерда таълим олишмоқда. Бу ҳам катта куч.

Яна бир эътиборли томони, шу йўналишлар билан боғлиқ бўлган ҳолда, биз дастлаб дин психологияси йўналишини бакалавриат ва магистратурада очган эдик. Чунки, ҳозирги кунда психологияни, айнан, нафақат ижтимоий жамиятдаги хаёти, балки диний соҳадаги фаолиятида ҳам, диний соҳани ўрганишда ҳам аҳамияти катталигини инобатга олган ҳолда, биз 2020 йилдан бошлаб доктарантурада Дин психолгоияси йўналиши мутахассислигини очдик.

Бу мутахассислик юқорида таъкидлаб ўтилган, олий, олий илмий педагогик кадрларни тайёралаш рўйхатига киритилди. Алоҳида рақам ва шифр билан қайд этилди. Ҳозирда, бу ерда Ўзбекистон Хақларо Ислом Академиясида ўнга яқин манашу соҳадаги мутахассислар-докторантлар ўз илмий ишларини амалга оширишмоқда.

Бундан ташқари ўша аънанвий,- исломшунослик билан бир қаторда, исломдан ташқари бошқа, ноисломий динларни ҳам ўрганадиган йўналишларимиз-диншунослик йўналишимиз ҳам мавжуд. Бу бўйича ҳам биз мутахассисларни тайёрлаймиз.

Мутахассисларни тайёрлаш жараёни узвийликда, демак, бакалавриат, магистратура ва доктарантурада амалга оширилади. Уларнинг якуни сифатида ёқлайдиган диссертациялари учун махсус ихтисослашган илмий Кенгаш очилган. Республикамиздан шу соҳа бўйича йирик мутахассис олимлар ва хорижлик олимлар ҳам манашу Кенгаш таркибига жалб этилган. Кенгаш ишида хорижлик олимлар ҳам иштирок этади.

Бугунга қадар мазкур Кенгашда 100 дан ортиқ, юқорида таъкидлаб ўтилган мутахассислар бўйича докторлик, фалсафа докторлиги диссертацияси ҳимоя қилинган ва фан докторлари, фалсафа докторлари етишиб чиққан.

Кейинги вақтларда айнан диний таълим соҳасида ҳам манашу ўзгаришларни, манашу ислоҳатларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида мақсадли доктарантура очилган ва диний таълим берувчи Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги 3 та олий ўқув юрти диний таълим муассасаси бор. Уларга ҳам ва умуман мусулмонлар диний идораси тизимига ҳам илмий даражали мутахассисларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирда бир қатор ўша соҳа вакиллари ҳам илмий даражани олиб, диссертацияларни ҳимоя қилиб, ўша тизимга қайтишган.

Бу, исломшунослик бўйича умумий мутахассисларни тайёрлаш жараёни бўладиган бўлса, исломшунослик фанининг бошқа соҳалари билан узвийлигини, алоқасини мустаҳкамлаш мақсадида, айнан юқоридаги мутахассислар бўйича исломшунослик фанлари, тарих, фалсафа, филология ва айтиб ўтганимиз- психология мутахассисликлари бўйича биргаликда ёқланган диссертацияларни, илмий даражалар бериш иши йўлга қўйилган. Бу ерда фақат ислошунослик фанлари бўйича мутахассис эмас, балки тарих, фалсафа, филология ва психология фанлари бўйича илмий даража олган мутахассис бўлиб чиқишади.

Яна эътиборли жиҳати айнан илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу исломшунослик, диншунослик ва бошқа йўналишлардаги, турдош йўналишлардаги илмий тадқиқотларни  амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратилган.

Манашу мақсадда Президентимиз ташаббуслари билан Республикамизда бир қатор илмий-тадқиқот марказлари очилган. Уларни бир қисми мусулмонлар диний идораси тизимига қарашли бўлса, бир қисми Давлат тасарруфидаги, Давлат муассасалари ҳисобланади.

Хусусан, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ҳузурида очилган Имом Мотурудий илмий-тадқиқот марказига хориждан ҳам- Туркия, Миср, Араб давлатларидан, Россия, Қозоғистондаги шу соҳада фаолият олиб бораётган олимлар жалб этилган.

Имом Мотурудий маркази қошида катта Халқаро илмий ҳайъат тузилган. Мотрудий илмий маркази фақат ақида ва Абу Мансур Мотурудий ва унинг издошлари бўлган Абу Муин Насафий, Абу Хафс Умар Насафий, Абул Барокот Насафий каби олимларнин фаолиятини, илмий меросини ўрганиш билан чекланиб қолмайди. Умуман, Ўзбекистонда, қадим Мовараунаҳрдаги исломшунослик соҳасида ёзилган барча асарларни ва уларнинг муаллифларини-олимларни имлий меросини ўрганиш ишини амалга оширади.

Албатта, бу ерда кўплаб лойиҳалар, илмий лойиҳалар олинган. Бу лойиҳалар алломалар илмий мероси, уларнинг асарлари, хусусан хадис тўпламлари- Имом Бухорийнинг ал-Жоъме ас-Саҳиҳ тўпламини ўрганишга, ундан ташқари, алломаларнинг ҳозирги, таҳликали турли даврда йўналишлари, турли фирқаларларга ёндашув, муносабат масаласига бағишланган лойиҳалар, шунингидек психология ва ижтимоий-гуманитар фанлар билан боғлаган ҳолда тадбиқ этишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади.

Бундан ташқари, Республикамиз аҳолиси жуда яхши билади, Академия қошида “Зиё” медиамаркази фаолият юритиб келади. “Зиё” медиамарказида айнан исломшунослик соҳаси, ислом дин ва у билан боғлиқ бўлган йўналишларни кенгроқ ёритишга қаратилган кенг қамровли кўрсатувлар тайёрланади.

Академия қошида нашриёт-матбаа бирлашмаси бор. Бу бирлашма асосан олимларимиз, тадқиқотчиларимиз томонидан исломшуносликка оид китобларни чиқариш билан шуғулланади. Бу китоблар  жуда кенг қамровли бўлиб, улар диний мавзусида, диний соҳадаги илмий ёндашувлар асосида яратилган илмий тадқиқотлар натижаси ҳисобланади.

Яна эътиборли томони, бизни аҳолимизни, Ўзбекистондаги турли соҳа вакилларини исломшунсолик соҳасидаги малакаларини оширишга Академияда алоҳида аҳамият қаратилган. Академия қошида бунинг учун Малака ошириш маркази фаолият юритиб келади. У турли диний, давлат, нодавалат тиашкилотлари ходимларини малакасини ошириш ишини олиб боради.

Бошқа дин вакиллари, хусусан Рус проваслав черкови ва бошқа диний конфессия вакиллари, ташкилотлари билан Академияни жуда яқин алоқаси мавжуд.

Биринчидан, Академияда диншунослик кафедраси бор. Диншунослик ва жаҳон динларини ўрганиш кафедраси бор. Манашу кафедра диншуносларни тайёрлайди. Диншунослик фақат исломшунослик эмас. Балки, дунёдаги мавжуд бўлган бошқа ноисломий конфессиялар фаолияти, манбалари, диний эътиқодлари ва ибодатларини ҳам мукаммал ўрганади.

Албатта бу мутахассисларимиз диний конфессиялар черковлари ёки диний ибодат ўтказадиган масканларига бориб, мунтазам машғулот ўтказади. Диний конфессия вакиллари бизда кўпинча маънавий-маърифий тадбирларимизда иштирок этиб келишади. Бу ердаги диний таълим муассасалари, демак, ноисломий конфессияларнинг диний таълим муасасасаларилари, хусусан Тошкентдаги диний семинария ўқувчилари бу ерга келиб бизни талабаларимиз билан учрашади. Бизни дарсларимизда иштирок этишади. Динлар билан боғлиқ бўлган, биз ўтказадиган илмий конференцияларда ишитирок этиб туришади. Энг асосийси ҳам бизни талабаларимиз у конфессия фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга ва улар у ерда эркин машғулотларни ташкил этадилар. Бу ерда етук мутахассисларимиз тайёрланган.

Бундан ташқари, биз диний конфессия мутасаддиларини талабаларимизга махсус маърузалар ўқиш учун таклиф этамиз. Улар кўпинча бу таклифимизни бажондил қабул қиладилар ва маърузалар ўқиб кетишади.

Академия битирувчилари фаолият доираси жуда ҳам кенг. Биринчиси, масалан, диний соҳани оладиган бўлсак, айнан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси фаолиятида, унга тегишли бўлган муассасаларда, мадрасаларда фаолият юритиш имкониятига эга. Дарс бериш имокниятига эга. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита тизимида, вилоятларда, шаҳарларда ишлашлари мумкин. Ҳозирда бундай мутахассисларга жуда катта эҳтиёж бор.

Бундан ташқрари, икки йилдан буён Халқ таълими тизимидаги мактабларда янги усулда, янги фан – тарбия фани ишлаб чиқилган ва 1-синфдан 11-синфгача ўтиладиган ушбу фан 7 тилга таржима қилинган. Академиямиз жамоаси манашу ишда фаол иштирок этган ва Академияни битирувчилари, хусусан, исломшунослик, диншунослик йўналишидаги мутахассислар манашу фан бўйича ҳам мактабларда дарс бериш имкониятига эга.

Ўз номи билан Халқро Ислом Академияси 2018 йилда хақаро мақомни олганидан сўнг, мана ҳозир 30 га яқин давлатлар- Осиё, Африка, Европа минтақаларидаги давлатлар ва АҚШ давлати билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бу ҳамкорлик алоқалари натижасида шартномалар имзоланган. Ҳозирда манашу минтақалардаги давлатларда, хусусан Уммон, Миср, Қозоғистонда, Россиянинг Булгар академиясида, Германиядаги фонд ва марказларда, Англияни Оксфорд марказида малака ошириш имокниятига эга бўлинди. Бир қатор талабларимиз у ерларда ўқишга, илмий ходимларимиз эса илмий тадқиқотларини амалга ошириш имкониятига эга бўлишди. Ҳозирда ўз тадқиқотларини амалга ошириб келишмоқда.

Бундан ташқари, эътиборли жиҳати, Академияни “халқаро” деган мақомини таъминлаб берадиган, юқорида таъкидлаб ўтилган диншусонлик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси, ислом тарихи ва манбашунослиги, ИРСИКА кафедраси, ислом цивилизациясини ўрганиш ICISCO кафедралари очилган. Манашу ташкилотлар билан ҳамкорлик бор ва бу борада стипендиялар ҳам эълон қилинган. Бу ташкилотлар талабларимизга стипендиялар ажратиш амалиётини йўлга қўйган.

Яна бир эътилборли томони Халқаро Академия бўлганидан сўнг, ҳозир бакалавриат, магистратура, доктарантура тизимиларига хориждаги талаблар қабул қилиш, тадқиқотчилар қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Хусусан, доктарантурамизда мана 5 та халқро хорижий доктрант таълим олада ва ўз илмий ишини амалга оширшмоқда. Бакалавириатда, мана 30 га яқин хорижлик талабалар ўқимоқда. Магистратурада ҳам хорижликлар бор. Бу айнан ўша Хақларо Ислом Академиясининг халқаро йўналишини белгилаб берадиган кўрсаткичлардир.

Юқорида эслатиб ўтганимиздек, Академия қошида исломшунослик, диншунослик мутахассисликлари бўйича ҳимоя Кенгаши бор. Бу Кенгашга ҳам халқаро миқёсда олимлар, хусусан Туркиядан, Қозоғистон, Россиядан аъзо сифатида олимлар жалб этилган.

Шуни ифтихор билан айтиш мумкинки, ҳозирги яратлган бағрикенглик, виждон эркинлиги тўғрисидаги янги таҳрирда қабул қилинган қонун ўзининг асосларини топган. Бугунги кунда манашу қонундаги барча холатлар жамият хаётига тўлиқ тадбиқ этила бошлаган. Буни нимада кўрсатишимиз мумкин? Масалан, Академия доирасида амалга оширилаётган ишларни ўзида ҳам манашу бағрикенгликни кўриш мумкин.

Масалан, яҳудийликка бағишланган тадқиқотлар, ноисломий конфессияларга бағишланган тадқиқотлар, ислом ва унинг йўналишлари билан боғилқ бўлган тадқиқотларни барчаси манашу борадаги бағрикенгликни кўрсатади. Булар диний тадқиқотлар эмас. Улар айнан дин, турли дин манбаларига илмий ўраганишга, ундан ташқари манашу диний конфессияларни холатини ўрганишга, уларнинг тарихини ўрганишга ва ҳозирги холатига бағишланган тадқиқотлар тўла қонли амалга ошириш учун шароитлар яратилган.

Ҳаттоки мана, Ўзбекистон Хақаро Ислом Академияси ҳам айнан ислом динига эътиқод қиладигин талбалар қабул қилиш билан чекланмай, балки Академияда бошқа эътиқод, бошқа миллатга мансуб талабалар ҳам таҳсил олиши мумкин. Улар исломшунослик, диншунослик йўналишида ўзлари эътиқод қиладиган диндан ташқари бошқа динлар тарихини ўрганишади. Бу фақат дин ҳақидаги маълумот бериш эмас, балки уларни манбаларига илмий ёндашувлар, илмий тадқиқотлар асосида тушунтириш, дарс бериш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шу нуқтаи назардан, менинг мутахассис сифатида фикрим айнан Ўзбекистондаги холат- яъни диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва 130 дан ортиқ миллат вакилларини фарзандлари бизни академиямизда ҳам ўқийди. Ҳатто қўшни мамлакатлардан келган, қўшни миллат, қўшни халқларнинг фарзандалари бу ерда таълим олмоқда.

 

Илҳомиддин Алимов тайёрлади

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг