Зеленский Европа раҳбарларининг Россиядан қўрқиши ҳақида гапирди

0
1083
Фото:yandex.ru

Украина президенти Владимир Зеленский кўплаб Ғарб давлатлари раҳбарларининг «Қрим платформаси» форумида қатнашишни истамаслигини уларнинг Россиядан қўрқиши билан изоҳлади. Бу ҳақда президентнинг «Украина» телеканалига берган интервьюсига таяниб, «РБК» хабар берди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, кўп давлат раҳбарлари Россиядан жуда қўрқади. Аммо давлат раҳбари бу қайси президентлар эканини айтишни хоҳламаган.

«Биз ‘Қрим платформаси’га бу раҳбарларнинг барчасини чақирганмиз. Улар Россиядан қўрқади. Бу тўғри, Европа Россиядан қўрқади. Буни тан олиш керак ва бу нормал ҳолат», — деган Украина президенти.

Унга кўра, «Қрим платформаси» иши кундалик форматда ўтиши керак. Президент таъкидлаганидек, мазкур форум биринчи учрашувданоқ якунланмайди.

«Қрим платформаси» — бу Украина расмийлари томонидан тайёрланган халқаро платформа бўлиб, унда турли мамлакатлар, ташкилотлар ва экспертлар яриморолни Украинага ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқади.

Зеленский бундай форматни яратиш зарурлигини 2020 йилнинг август ойида эълон қилган. Февраль ойида давлат раҳбари «Қрим платформаси» ишини бошлаган «Қримни босиб олиш ва қайта интеграциялаш тўғрисида»ги фармонга имзо чеккан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг