Sputnik V ` самарадорлиги бўйича биринчи ўринга чиқди

0
1407
Фото: ТАСС

Россиянинг РДИФ жамғармаси маълумотларига кўра, 3,8 миллион эмланган россияликларнинг маълумотларини таҳлил қилиш бўйича «Sputnik V» нинг самарадорлиги 97,6 фоизни ташкил этади.

2020 йил 5 декабрдан 2021 йил 31 мартгача бўлган даврда препаратнинг иккала компоненти билан тўлиқ эмланган 3,8 миллион россияликни эмлаш тўғрисидаги маълумотларга кўра, биринчи инъекция қилинган кундан бошлаб 35 кун ичида касаллик фақатгина 0,027%ни ташкил этган.

Таъкидланишича, эмлаш самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоб-китоблар шу йилнинг май ойида экспертлар томонидан кўриб чиқиладиган тиббий журналда эълон қилинади.

Sputnik V вакцинаси 60 мамлакатда рўйхатдан ўтган. Sputnik V ҳукумат назорати органлари томонидан қабул қилинган тасдиқлашлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

Аввалроқ Sputnik V коронавирус инфекциясига қарши юқори самарадорлик вакциналари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган эди. Moderna препарати учун бу 94,1%, Pfizer-BionNech учун бу кўрсаткич дастлаб 95,0% ни ташкил этган бўлса, апрель ойининг бошларида ишлаб чиқарувчи компания 91,3% гача пасайганлигини эълон қилди. Шундай қилиб, Россия вакцинаси энди самарадорлиги бўйича биринчи ўринда туради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг