“Ва ниҳоят…” Эронлик аёлларга стадионларга кириш рухсати берилди

0
1787
Фото: www.arabnews.com

Ўтган ой ФИФА Эронга футбол ассоциациясига аёл мухлисларни стадионларга кириш ҳуқуқини чекламасликни буюрган эди.

Эндиликда минглаб эронлик аёл ишқибозлар футбол ўйинини стадиондан бемалол томоша қилишлари мумкин.

Эрон Ислом республикаси аёлларга футбол учрашувлари ва бошқа тадбирлар учун стадионларга киришни 40 йилдан бери тақиқлаб келади.

Бунга сабаб шуки, дин вакиллари аёллар эркаклар атмосферасидан ва авратлари тўсилмаган эркаклардан ҳимоя қилинишлари керак, деб ҳисоблайдилар.

Бу хабардан сўнг, аёллар Эрон миллий терма жамоасининг пайшанба кунги Камбоджага қарши ўйинига чипта сотиб олишга шошилдилар. 3,500 дона чипта 1 соатдан кам вақтда сотилиб бўлинди.

«Ҳали ҳам бу ишлар ҳақиқатда содир бўлаётганига ишонгим келмаяпти, чунки анча йиллар давомида футбол соҳасида ишлаганман. Аммо, барча баҳсларни телевизор орқали томоша қилганман, энди эса стадиондан туриб кўришим мумкин», дейди аёл футбол журналисти Раҳа Пурбахш.

Бироқ, Эрон Ислом республикасида аёлларни стадионга киритиш ёки киритмаслик масаласида якдил фикр йўқ. Реформистлар буни маъқуллаган бўлсалар, консерваторлар бунга қарши чиқишмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг