АҚШ фуқароларига дунёдаги 80% мамлакатларга саёҳат қилишни тўхтатиш тавсия қилинмоқда.

0
1004
Фото:(aa)

Америка ҳукумати ўз қарорларини коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи билан қўзғатмоқда.
Коронавирус пандемияси пайтида АҚШ Давлат департаменти Америка фуқароларига саёҳат қилмаслик тавсия қилинган «4-даражали давлатлар» рўйхатига яна бошқа давлатларни ҳам киритди. Умуман олганда, ушбу рўйхат дунёдаги 80 фоиз давлатларни ўз ичига олмоқда.

“Коронавирус пандемияси саёҳатчилар учун мисли кўрилмаган хавф туғдиради. Ушбу хатарларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат департаменти АҚШ фуқароларига чет элга саёҳат режаларини қайта кўриб чиқишни қатъий тавсия қилади», дейилади Ташқи Ишлар Вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ АҚШ Шенген давлатлари, Буюк Британия, Хитой, Бразилия, Эрон ва Жанубий Африкадан келган чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг