Ўзбекистон иқтисодиёти I чоракда 3 фоизга ўсди.

0
891
Фото:(aa)

2021 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳажми 5,8 фоизга, саноат 3,8 фоизга ўсди

Республика Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ўсди.

2021 йилнинг уч ойи давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳажми 5,8 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги сектори, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик – 3,1 фоизга, савдо – 2,8 фоизга, транспорт – 2,8 фоизга, қурилиш – 0,5 фоизга ўсган.

Ҳисобот даврида мамлакатга инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга, йўловчилар ташиш ҳажми 3,8 фоизга камайди.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ 1,6 фоизга ўсди.
Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг