«Олов ҳалқаси»: Осиё мамлакатлари қуёш тутилишига гувоҳ бўлишди

0
1971
манба: AFP

Жорий йилнинг 26 декабрь , пайшанба куни Саудия Арабистони ва Уммондан тортиб Ҳиндистон ва Сингапургача бўлган мамлакат аҳолиси камдан-кам учрайдиган ходиса – қуёш тутилишига гувоҳ бўлишди. Бу тутилиш «олов ҳалқаси» деб номланади.

”Олов ҳалқаси” ҳодисаси Ой Eрга Қуёшни бутунлай тўсиб қўйиши учун етарлича яқин бўлмаганда юзага келади ва бу ҳолатда қуёш ҳалқа кўринишига келади.

Юзлаб ҳаваскор астрономлар ва сураткашлар Сингапурдаги портда «умр давомида бир марта бўладиган» ҳодисани кузатиш учун ҳозирлик кўришди. «Кейинги “олов ҳалқаси” ҳодисаси тахминан 40 йилдан кейин рўй беради”,  – деди суратга олишга шайланган 37 ёшли Жейсон Тенг.

Германиялик геофизик Александр Алин қуёш ёки ой тутилишларини кузатиш учун дунё бўйлаб саёҳат қилади. «Бу атиги икки дақиқалик жараён. Лекин у шу қадар қизғинки, дўстларингиз,  оилангиз билан бу ҳақда узоқ муддат гаплашасиз»,  деди Алин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг