Совет «мусулмон» батальони Афғонистон президенти Аминни қандай ағдаргани ҳақида

0
4159
Фото: chayka.org/ 1979 йил 25 декабрда Кобулга ташланган ҳарбий хизматчилар

1979 йил 25 декабрда ўн мингдан ортиқ совет қўшинлари Кобулга жойлаштирилди ва тўққиз йиллик Афғонистон уруши бошланди. Икки кундан кейин махсус кучлар Афғонистон раҳбари Ҳафизуллоҳ Амин жойлашган Таж Бек Кобул саройига бостириб киришди. Амалиётда муҳим рол Мусбатга – энг яхши махсус кучлардан ташкил топган мусулмон батальони зиммасига юкланди. Ушбу батальон жангчиларининг фақат юз тузулиши афғонларга ўхшагани учун тожиклар, ўзбеклар ва туркманлар орасидан танлаб олинган …

«Азия-Плюс» нашрига афғон кампаниясининг энг сирли – мусулмон-батальонининг тарихи ҳақида, унинг собиқ аскарлари сўзлаб беришди.

«Ҳарбий сир»

Афғон базасида алоҳида рол ўйнаши керак бўлган батальоннинг ташкил этилиши миллий асосда бўлиб ўтди. Улар асосан Афғонистонда истиқомат қилувчи миллатлар: тожиклар, ўзбеклар, туркманлар орасидан ёлланган.

«Батальон 40-чи қўшиннинг бир қисми эди; у Тошкент яқинида, Чирчиқ шаҳрида жойлашган эди», деб эслайди Мусбат (Мусулмон батальоннинг қисқартмаси)нинг аскарларидан бири бўлган полковник Суҳроб Умаров.

Мудофаа вазирлигидан келган вакил, уни Тошкентга яқин жойда хизмат қилиш таклифини қилгунга қадар, 1978 йилда у Капчагай (Қозоғистон) десант ҳарбий қисмида хизмат қилаётган эди.

– Ўшанда мен, у қандай мақсадда келганини билганим йўқ, аммо рози бўлдим. Тошкент уйга яқинроқ ва иқлим бизникига ўхшаш, – дейди полковник Умаров, – Ҳизматга ёллаш ихтиёрий равишда амалга оширилди, нарсаларни йиғиш ва Тошкентга кўчириш учун буйруқ бўлмаган эди. Кейинчалик, биз Афғонистонга хизмат сафарига кетаётганимизни билдик. Бу пайтда биз аллақачон Чирчиқда эдик .

Офицерлар эса, аксинча, «буйруқ бўйича» келтирилганди. Аввал Генерал-лейтенант бўлган генерал-майор Маҳмудбек Аҳмедов ҳам Қозоғистонда- Хитой чегараси яқинида хизмат қилган.

«Кунларнинг бирида хизмат сафарига бордим ва қайтиб келганимда, раҳбарлар мени Тошкент яқинидаги бошқа бўлинмага ўтказиш тўғрисида буйруқ келганини айтишди», дея ҳикоя қилади генерал.

Аҳмедов янги «миллий» бўлинманинг мақсади ҳақида, у ерга етиб келган куниёқ билиб олди. Биринчи кунида 64411-сонли ҳарбий қисмда, ушбу қисм таркибидаги 7-отряд қўмондони, майор Хабиб Холбаев билан учрашди.

– Биз суҳбатлашдик, у менга шундай махсус батальонни кейинчалик Афғонистонга юбориш учун ёллашаётганини айтди. Мен буни дарҳол билаган эдим, – дейди М. Аҳмедов.

Аскарлар буни билишмасди: барча тайёргарлик ишлари «мутлақо махвий» грифти остида олиб борилди.

«Ўшанда бу “Ҳарбий сир” деб номланарди ва биз буни ошкор қилмаслик мажбуриятини олган эдик», дейди Мусбатнинг собиқ хизматчилари. “Бундан ташқари, ошкор қилмаслик мажбурияти махсус кучлар таркибидагилар ўртасида оддий тўғри тушунса бўладиган иш эди.»

«Афғонлар»нинг сўзларига кўра, аскарларни тайёрлаш ва ўқитиш даври тахминан олти ойни ташкил этган ва фавқулодда вазиятларсиз. Кунларнинг бирида тожиклар ва ўзбеклар ўртасида жанжал чиқиб, кескин ихтилоф чиқиб кетди. Аскарлар «бир-бирини ўлдирмаган бўлсаларда, аммо яхшигина майиб бўлишди», деб эслайди М. Ахмедов.

– Менимча, асосий сабаб бу миллий зиддият. Тожиклар ва ўзбеклар батальонининг энг йирик миллий гуруҳлари сифатида етакчилик учун ўзаро курашганлар, дейди у. – Яна бир сабаб, ички армия иерархиясида ётади. Ҳар- хил турдаги ҳарбий хизматчилар ёлланган эди. Ҳарбий десантчилар ўзларининг бошқалардан афзалликларини кўрсатишга, қўл жангининг турли техникаларига эга эканликларини намойиш этишга ҳаракат қилишарди. Бу, эҳтимол, ягона ҳолат бўлгандир. Келажакда катта жанжаллар ва жиддий келишмовчиликлар бўлмади.

Ҳужум ҳақидаги қарор, СССР КГБси раҳбари Андропов томонида, Совет қўшинлари ҳали Афғонистонга киришидан аввал қабул қилинган эди. Расмий баҳона, Афғонистон президенти Ҳафизулло Амин, Марказий разведка бошқармасининг (АҚШ) агенти бўлган, дейилган бўлса-да, Совет қўшинларининг киритилишини талаб қилган айнан Аминнинг ўзи эди. («Википедия»)

Оломон ичига сингиб кетиш …

– Биз Афғонистонга декабрь ойининг бошларида келдик. Биз Баграмга (ҳарбий аэропорт) етиб бордик ва у ерда бироз турдик, кейин бизни Амин қароргоҳи жойлашган Кобулга етказишди”, – деди полковник Суҳроб Умаров.

Маҳаллий аҳолининг ҳеч бири ҳарбийлар келганини сезмаслиги керак эди. Мусбат афғон миллий армиясининг формасини кийиб, оломонга сингиб кетди. Шахсий таркибни ўқитиш ва тайёрлаш ишлари энг юқори даражада амалга оширилган эди. Россия газеталарининг бири билан ўтказилган интервьюда Мусбат командирларидан бўлган Рустам Турсункулов шундай деганди:

«Улар жоҳил, қўйлар подаси бўлишган- деган гапларни эшитиш ҳозиргача менга алам қилади. Аслида улар хақиқий жангчилар бўлиб, уларнинг тайёргарлиги учун кучлар аялмаган эди.»
Бироздан кейин Афғонистонга келган Маҳмудбек Аҳмедовнинг айтишича, бутун батальон Амин саройи – «Тож Бек» яқинига жойлаштирилганидан сўнг, аскарлар ўзларининг ҳаракатларини давом эттиришган.
– Бу ишлар тунги пайтлари амалга оширилар эди. Албатта, ҳеч қандай отиш бўйича машғулотлар бўлмаган, аммо биз доимий равишда ҳарбий техникаларни олиб кирардик, синовдан ўтказар эдик», дейди у. – Амалиётларни ишлаб чиққанларнинг ғоясига кўра, тунги пайтдаги олиб киришлар, диққатни ҳужум бошланишидан чалғитиши керак эди. Афғонлар тунлари харакатланаётган техникаларга дарҳол эътибор қаратмасликлари керак эди, чунки бу ишлар ҳар куни содир бўлар эди.

«Ҳужум 333»

Қароргоҳ атрофида афғон ҳарбий қисмлари ҳам бор эди: батальон ва Ҳафизуллоҳ Аминнинг хавфсизлик хизмати. Мусбат Тож Бек саройи атрофида иккинчи ҳалқага жойлашдилар. Ва ҳар қандай вақтда улар қўриқланадиган объектга ҳужум қилишга тайёр эдилар. Бу Совет раҳбариятининг режаси эди.

– Мен ўйлашимча, гап Американи чув туширишда эди, биз биринчи бўлиб Афғонистонга кириб келишимиз керак эди, -дейди генерал Ахмедов

Ўйин бир нечта фронтларда бораётган, бир неча майдонларга кўн тикилган эди.

27 декабрь куни, Аминни заҳарлашга уриниш муваффақиятсиз тугаганидан сўнг, Совет қўмондонлиги ҳужумни бошлашни буюрди. Дастлаб, мусбат афғон аскарларини чалғитиб турган бир пайтда, Совет махсус кучлари ҳисобланган «Альфа», «Зенит» ва «Чақмоқ» эса саройга ҳужумни бошлашлари керак эди. Бироқ, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди.

Маҳмудбек Аҳмедов ҳикоя қилади:

– 27 декабрь куни, чамаси соат 16:00 атрофида барча офицерлар штаб-квартирага чақирилди. Бизга, «Ҳужум 333» кодли номи остида бугун операция бошланиши хақидаги хабарни беришди, ҳаммага ўзига хос топшириқлар юклатилди. Менинг отрядим саройнинг ўнг томонида жойлашган афғон батальонининг харакатларини тўхтатиши керак эди. Ҳар бир гуруҳнинг ўз ҳудудлари бор эди.

19:30 да буйруқ янгради: «Ҳужумга!» Аскарлар у пайт овқатланишаётган эди … Аммо, бир неча дақиқадан сўнг, ҳамма қурол ушлаб туришарди.

Ҳақиқий афғонлардан бир оз фарқ қилиш учун, Совет «мусулмонлари» чап қўлларига юпқа оқ бандаж тақиб олдилар. Аммо улар фойдасиз эканлиги маълум бўлди – бандаж қоронғида кўринмади.

«Бизга ёрдам бериши керак бўлган Витебск десантчилари дастлабки дақиқаларданоқ бизга ўқ уза бошладилар. Кўринишидан, шовқин-сурон пайтида бу белгиларни пайқамагандирлар», дейди Аҳмедов.

Харакатга совет зенит қурилмалари -«Шилки» ЗСУ 23-4, БМП ва БТР келтирилди… Ўқларнинг янграб учиши, портлаш овози: кўпчилик учун бу жанг, биринчи ҳақиқий жанг эди.

«Кўплаб ярадорлар ва ўликлар бўлган», дея гувоҳлик беришади бу воқеларни ўз кўзлари билан кўрганлар.

Сарой атрофи бўйлаб жойлашган, жон-жаҳди билан курашаётган фондаги Амин «гвардиячилари», афғон батальонининг аскарлари керакли даражада фаоллик кўрсатолмадилар. Шунинг учун «мусулмонлар» ўзларига белгиланган ҳудудларни унутиб, Тож Бекга қараб югурдилар.

«Улар (афғон батальони) деярли ўқ отишмади ва биз бошқалар билан бирга саройга бостириб киришга шошилдик. Буларнинг барчаси биринчи марта эди. Илк бора одам ўлдиришга тўғри келган эди», дея ҳикоя қилади Аҳмедов…

– Мен ўша пайтда БМП командири эдим, машиналарга ўтирдик ва саройга қараб йўл олдик. Биз у ерга биринчи бўлиб етиб келган эдик. Мен «Альфа»дагиларни ёки бошқа махсус кучларни дастлабки пайтларда у ерда  кўрмадим. Улар кейинроқ келишди. Ўшанда қўрқув ҳисси йўқ эди. Кейин пайдо бўлди …унгача ҳамма нарса ҳудди тушда содир бўлаётгандай ёки болаларнинг уруш ўйинларидаги каби эди. Учинчи қаватгача чиқиб бордик, у ерда Аминни кўрдик, у ўлик холатда. Кичик ўғли ҳам вафот этганди. Унинг қизларидан бири яраланган эди. Аммо баъзи оила аъзолари тирик қолишганди, – деб эслайди Суҳроб Умаров.

… Кечаси Кобул радиоси хабарида, инқилобий суднинг қарори билан Амин ўлимга ҳукм қилингани ва ҳукм ижро этилгани айтилди.

Айтганча, расмий хроникада ҳужум пайтида ўлдирилган Ҳафизулло Амин қаерда дафн этилгани тўғрисида ҳали ҳам аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ, Суҳроб Умаров унинг жасадини гиламга ўрагани ва саройдан бир километр нарида жойлашган қабристонга дафн этилганлардан бири эканлигини тасдиқламоқда. У қабиристонда 1978 йил апрель инқилоби қурбонлари дафт этилган эди.

«Кўплаб янги қабрлар бор эди, кейинроқ маҳаллий кишилар бу қабрлар инқилоб воқеаларида ўлганларнинг қабрлари эканлигини айтишди», – дея эслайди Аҳмедов.

Расмий маълумотларга кўра, қирқ дақиқага давом этган Тож Бекга қилинган ҳужум пайтида, КГБ махсус кучларидан беш кишини йўқотилган, операциянинг кўплаб иштирокчилари жароҳат олишган. Шунингдек, Амин, унинг ўғли ва 200 га яқин тансоқчилари вафот этган (Википедия).

Севги ва уруш

Мусулмонларга Амин оиласининг тирик қолган аъзоларини ҳимоя қилиш топширилган эди. Аминнинг беваси ва кенжа қизи фақат икки ҳафта давомида мусбатчилар томонидан асирликда ушлаб турилган. Ва бу кунлар, уларни қўриқлаётган аскарлардан бирининг қалбини синдириш учун етарли бўлган эди …

«Сержант Ориф Ходиев асирлар сақланаётган хонани қўриқлаётган эди», дейди генерал Ахмедов. – Аминнинг қизи, у ҳали 17 ёшда эди, уни Гулнор ёки Гулбаҳор деб аташарди, жуда чиройли эди. Сержант уни севиб қолди.

“Улар суҳбатлашишар, тез-тез гаплашиб туришарди. Қиз ҳатто аскарга ўзининг туғилган куни ёзилган  аудиокассетани совға қилган эди. Ориф ҳақиқатан ҳам бу қизга ошиқ бўлиб, унга уйланмоқчи эди», – деб эслайди полковник Суҳроб Умаров.

Махсуслар, табийки ушбу воқеа билан қизиқиб қолади. Кейинроқ Орифни ярадорлар билан бирга кузатувчи сифатида Тошкентга юборишди. У ерда расман ўша қизга уйланиш учун рухсат беришларини сўраб, мурожаат қилади. Унга бундай рухсат берилмайди. У Афғонистонга қайтиб келганида, асирлар аллақачон қамоқхонага ўтказилган эди…

Шуниси маълумки, Ориф уйига қайтиб келган ва узоқ вақт ўз оиласи билан Қўрғон Тепада яшаб келган.

Президентнинг Мерседесида сайр.

Ҳужумдан сўнг мусбат Афғонистонда яна бир ойча бўлди. Ўша пайт йигитлар афғон урушининг барча «жозибаларини» ўзларида ҳис қилишганди.

«Ўша пайтлар қўриқлашда бўлган одамлар ғойиб бўла бошлади. Улардан баъзиларини биз кейинчалик топдик. Улар ҳалталарга солинган ҳолда: оёқ- қўли чопиб ташланган эди,» – дея эслайди Суҳроб Умаров.

Аммо ҳаёт давом этарди. Аскарлар шаҳарга ўз бошимчалик билан чиқишарди, аммо бу қатъиян тақиқланган эди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли билан алоқа қилиш мумкин эмасди. Кейинчалик уларга ёш офицерлар ҳам қўшилишди. Бир куни улар тагидан шамол эстиришни ҳам уддасидан чиқишди.

Генерал Аҳмедов ҳикоя қилади:
– Ҳужумдан икки кун кейин. Катта сержант Агзамов менинг взводимда хизмат қилган эди, ўша куни у катта боксларнинг биридан «Mercedes-Benz» автомашинасини топиб олганини айтди. Уни очиш учун болтадан фойдаланиб, ойнасини синдиришга тўғри келган эди – чунки машина зирҳланган эди. Машинага эга чиқанимздан сўнг шаҳарга, унинг энг марказига, сайрга бордик. Биз батальон жойлашган ҳудудга қайтиб келаётганимизда, саройга киришдан олдин бизни назорат пунктида тўхтатишди. Бизни афғон формасида, рус тилида гаплашаётганимизни кўриб, офицерлардан бири сўкиниб: «Манабу афғонларни қаранглар-а, рус тилини ўрганиб олишибди!»

Узоқ тушунтиришлардан сўнг, ҳеч қандай ҳужжатсиз бўлган «мусулмонлар» қўйиб юборилди. Батальон командири полковник Колесник ушбу воқеа ҳақида хабар топди.

– У менга қўнғироқ қилиб, машинани ўз жойига қайтаришимизни талаб қилди. Кейин билишимизча, Ҳафизулло Амин бир пайтлар ушбу Мерседесда юрган экан ”, – дейди М. Аҳмедов.

Унутилган батальон

«Мусулмон батальони» Иттифоққа қайтиб келганидан сўнг, тез орада ҳарбий хизматчилар ўз юртларига жўнатилди. 1979 йил май ойидан бошлаб офицерлар бошқа ҳарбий қисмларга тарқатилди. 64411- ҳарбий қисмининг батальонига кейинчалик на миллий, на «мусулмон» бўлган ҳарбийлар кела бошлади. «Совет троян оти» узоқ вақтгача унутилган эди.

«Бизнинг батальонимиз ҳақида бир неча йил олдин биринчи марта Россия телеканалларидан бирида, махсус хизматлар ва уларнинг Афғонистондаги ўрни ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш пайтида эшитдим. Бизнинг собиқ командиримиз Рустам Турсунқулов «Мусулмон батальони»нинг 333-сонли операциясида қатнашигани ҳақида гапирарди «, дейди Сухроб Умаров …

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг