Ижитмоий тармоқларни самарали назорат қилиш усулини яратиш учун Россия ҳукумати 4 миллион рубль ажратди

0
1532

Россия Федерацияси Давлат Думаси ижитмоий тармоқларни самарали назорат қилиш усулларини яратиш устида олиб бориладиган тадқиқотлар учун 4 миллион рубль ажратди. 

Шундай қилиб, ҳукумат чет элларда ижитомий тармоқларни қонунан назорат қилиш ва уни келажакда мамлакат ичида татбиқ қилиш имконини яратиш  борасида танлов эълон қилди, деб ёзади Коммерсант нашри.

Танлов ғолиби 30 август куни маълум қилинади.

Россиялик мутахассислар интернет тармоғидаги маълумотлардан тўғри фойдаланиш этикаси, шаҳсий маълумотларнинг ҳимояланганлик даражаси ва уларнинг бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини ўрганиш ва тахлил қилиш билан шуғулланмоқдалар. 

Тадқиқотнинг техник топшириқномасида кўрсатилишича, мазкур соҳадаги қонунчиикнинг асосий вазифаси “фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, РФ ҳавфсизлигини таъминлаш,  ижтимоий тармоқларда хабарлар ва маълумотлар алмашинувини тартибга солиш ва назорат қилиш” бўлиши лозим. 

Шунинг таъкидланишича, шу йилнинг 30 ноябри куни давлат Думаси Олий Иқтисодиёт мактаби мутахассисларидан “чет эллардаги мессенжерларнинг ишлари қай тарзда тартибга солиниши” ҳақидаги тадқиқот натижаларини қабул қилиб олади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг