ЮНИСЕФ: дунёдаги одам савдосининг ҳар учинчи қурбони балоғатга етмаган болалар

0
1863

Дунё бўйича одам савдосининг 28% қурбони балоғатга етмаган болалардир. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри БМТнинг ЮНИСЕФ бўлими берган маълумотларга таяниб хабар бермоқда. 

Жамғарманинг статистик маълумотларига кўра, Саҳрои Кабирдан жанубга томон силжиган Африка давлатларида балоғатга етмаган болалар савдоси бунданда кўпроқ, яъни 64% ни ташкил қилади. Марказий Америка ва Кариб денгизи оролларидаги мамлакатларда эса, одам савдоси қурбонлари орасида болалар ва ўсмирлар сони 62%ни ташкил қилар экан. 

“Одам савдоси дунёдаги миллионлаб болаларнинг ҳаётига ҳавф солмоқда” дейди ЮНИСЕФнинг ижрочи раҳбари Генриетта Фор. Унинг таъкидлашича, энг катта ҳавф остида ўз уйини тарк этган  ва ота-онасидан эрта ажраган болалар туради. Чунки, улар катталар ва масъул шаҳсларнинг эътибори ва  ҳимоясидан узоқда бўладилар.  

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг