Бош вазир ўринбосари: Самарқандда енгил метро қурилади

0
1955
Манба: http://uza.uz/

Яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида енгил метро қурилиши бошланади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши лойиҳаси таклифи билан танишди. Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган.

Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, транспорт инфраструктураси билан таъминлаш ва уни ривожлантириш мақсадида Президент енгил метро қурилишини бошлаш тўғрисида кўрсатма берган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг