Саудия Арабистонида карантин даврида онлайн савдо 400 фоизга ўсди

0
1675
Фото: AFP

Савдо ва инвестициялар вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги икки ой ичида Саудия Арабистонида онлайн савдо 400 фоизга ўсди. Бунинг натижасида, мазкур соҳадаги хизматлар сифати ёмонлашди ва 30 000 киши кўрсатилаётган хизматдан шикоят қилди ёки етказиб беришнинг кечикканини маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Абдулраҳман Ал-Хуссейннинг таъкидлашича, етказиб бериш хизматидаги тўхталишларга коронавирус туфайли қўйилган чекловлар сабаб бўлмоқда.

“Ҳозир фавқулодда вазият даври. Етказиб берувчи ташкилотларнинг баъзилари комендантлик соати давомида тижорат фаолиятини олиб боролмайдилар”, деди у.

Ал-Хуссейн Қиролликнинг хусусий секторни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаб, маҳаллий тадбиркорларга ёрдам бериш ва Саудия Арабистони ишчиларининг иш ҳақини тўлашга 170 миллиард Саудия риёли (45 миллиард доллар) маблағ ажратилганлигини айтди.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Рамазонда ресторанларнинг соғлиқни сақлаш талабларига риоя этган ҳолда тунги соат 3.00 дан кундузги соат 3.00 гача бўлган вақт оралиғида етказиб бериш хизматларини амалга оширишларига рухсат берилади.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида хозиргача 13930 киши коронавирус билан касалланган. Уларнинг 121 нафари вафот этди ва 1925 киши тузалди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг