Вассерман, коронавирус тугаганидан кейин СССРнинг қайта қўшилишини башорат қилмоқда

0
2712
Фото: Владимир Жабриков / URA.RU

Яқин бир неча йил ичида аввал СССР таркибига кирган давлатларнинг қайта қўшилиши юз беради. Бу ҳақда журналистларга телебошловчи, публицист, сиёсий маслаҳатчи Анатолий Вассерман маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бозор учун камида 200 миллион аҳолига эга давлатлар учун янги бир нарса ишлаб чиқиш оқилликдан бўлади.

“Ҳозир Россиянинг ҳар бир қисми, шу жумладан Россия Федерацияси, ушбу 200 миллиондан сезиларли даражада кичикроқ», дея «Свободная пресса» Вассермандан иқтибос келтиради. Бунинг учун «менинг ёшлигимдаги Совет Иттифоқи деб номланган» ҳажмда «бутун Россия» учун битта бозорни яратиш керак «, дея таъкидлаб ўтади Вассерман. Унинг ишончи комилки, «яқин вақтгача ҳудди орзудай туюлган Россиянинг қайта қўшилиши, тезкор ечиладиган вазифа бўлади”.

Шу билан бирга, Вассерман собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида Россиянинг тикланиши ғоясига қарши бўладиганлар ҳам чиқади, деб ҳисоблайди, аммо у қаршилик кўрсатаётганларнинг барчаси эътиборга олинмаслиги кераклигига ишонади.

«Царьград» эслатишича, аввалроқ Анатолий Вассерман коронавирусга ўз муносабатини билдирган. У дунёдаги мавжуд вазиятни 1918 йилдаги испан гриппи билан таққослаб, SARS-CoV-2 пандемияси эндигина бошланганини ҳақида маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг