Немис мутахассислари ўрта асрлардаги шарқ олими Ибн Синонинг астрономлар томонидан илгари муҳокама қилинмаган илмий ишларининг парчасини топдилар, унда ўта янги юлдузларни (замонавий маънода) қайдномалари ҳақида хабар берилади. Тадқиқотга бағишланган препринт arXiv.org сайтида эълон қилинди.
SN 1006 юлдузини кузатишлари ҳақидаги қисқача ҳисобот Ибн Синонинг араб тилида ёзган ҳамда мантиқ, метафизика ва табиий фанларга бағишланган «Тиб китоби»да келади. Олим томонидан кашф этилган матн, мутахассисларнинг фикрига кўра, 1006 йил 1 майда Бўри буржида содир бўлган ўта янги юлдуз портлашини тасвирлайди.
Ушбу воқеа ҳозирги замон олимларига маълум бўлганидек, араб ва хитой астрономлари томонидан ҳам тасвирлаб берилган. Ўта янги юлдуз қолдиғи, ҳозирги пайтда 1960 йили Паркс Обсерваторияси (Австралия) томонидан кашф этилган PKS 1459-41 радио манбасини ўзида мужассам этади. Олимларнинг фикрига кўра, сониясига тўққиз минг километр тезликда (ёруғлик тезлигининг уч фоизи) тарқалган газли чанг булути 60 ёруғлик йилигача етиб боради.
Ибн Сино ўрта асрлар Ислом оламининг энг нуфузли файласуфлари ва олимларидан бири ҳисобланади. У милодий 980 йил 16 августда Бухорода туғилган ва 1037 йил 18 июнда вафот этган. Ўзидан кейин олим 29 та фан соҳаларидаги 450 дан ортиқ асарларини қолдирди, уларнинг асосийлари тиббиёт, биология, этика ва динга бағишланган.