Россия миллатчилари инқироз «жиноий фалокатга» чиқиб кетмасидан аввал Ўрта Осиёдан келган барча муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирдилар

0
1978
Фото: РФ ИИВ сайтидан олинган

Интернетдаги change.org сайтида иш жойларини йўқотган муҳожирларни зудлик билан Ўрта Осиё мамлакатларига депортация қилишни талаб қилиб, петицияга имзо тўплашмоқда. Россия Президенти Владимир Путинга йўллаган мурожаат муаллифлари орасида тарихчи, Россия Демократлар ҳаракатининг ҳамраиси Сергей Григоров, ёзувчи, Миллий демократик партия раҳбари Константин Крилов, сиёсатчи, «Вопросы национализма» журналининг бош муҳаррири Надежда Шалимова ҳам бор.

Уларнинг фикрича, ҳозирги вазиятда меҳнат бозори, меҳнат манфаатлари ва ватандошлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича бирдамлик масаласини кўтариш керак.

«Эпидемия тугаганидан кейин кўплаб ватандошларимиз ишсиз қолишади ва олдинги иш жойларига қайтиш имкони бўлмайди», – дейилади петиция муаллифлари, шунингдек, ишсиз қолган муҳожирлар ҳам кўчада қолишади. Уларнинг сўзларига кўра, «кечаги меҳнат муҳожирлари» иштирокидаги талончилик ҳолатлари кўпаймоқда экан.

«Давлат ва жамият масъулиятсиз миграция сиёсатининг асирига айланмоқда», – дея таъкидлашади петиция муаллифлари. Улар вазият «кенг миқёли жиноий фалокат» га айланмасидан аввал, ўз иш жойларини йўқотган муҳожирларни Ўрта Осиё мамлакатларига зудлик билан депортация қилишга чақирмоқдалар. Петицияда шунингдек, эпидемия тугаганидан кейин Россия фуқароларининг ўртача иш ҳақидан кам даражада иш ҳақига ишловчи муҳожирларни қабул қилишни тақиқлашни талаб қилмоқдалар.

«Меҳнат бозорида демпингни тўхтатилиши керак», дея тушунтиришмоқда улар.

Шунингдек, мурожаат муаллифлари Ўрта Осиё мамлакатлари билан виза тартибини жорий этишни таклиф қилишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг