Толибон Рамазонда қуролли ҳаракатни тўхтатиш бўйича талабни рад этди

0
1351
Фото: REUTERS/Mohammad Ismail

Толибон Афғонистон ҳукуматининг муқаддас Рамазон ойида ўт очишни тўхтатиш бўйича талабини рад этди. Ҳукумат Толибон билан баҳсларни вақтинча тўхтатиб, бор эътиборини коронавирус билан курашишга қаратмоқчи.

Президент Ашраф Ғани Толибонни жума куни бошланган Рамазон ойида сулҳга чақирди. Аммо, Толибон вакили Суҳаил Шахиннинг айтишича, агар тинчлик жараёни тўлиқ амалга оширилганда, бу ойда сулҳга эришиш мумкин бўларди. Толибон ҳозирги «тўсиқлар» сабаб ўз ҳаракатларини давом эттиради.

«Ҳозир ўт очишни тўхтатиш ҳақида сўраш оқилона ва асосли қарор эмас», деди Шаҳин пайшанба куни.

Бу ҳафтада содир бўлган тўқнашувларда Афғонистон хавфсизлик кучларининг ўнлаб аъзолари, тинч аҳоли ва Толибон жангарилари ҳалок бўлди. Пайшанба куни Толибон кучлари шимоли-ғарбий Бадгис вилоятидаги хавфсизлик пунктларига ҳужум қилди. Бу жангда Толибоннинг ўн уч аъзоси ўлдирилди ва етти киши асирга олинди, деди вилоят губернатори матбуот котиби Нажмуддин Бурҳани.

Шу йилнинг феврал ойида Толибон ва АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга эришганди. Унга кўра, Толибон мамлакатда тинчлик ўрнатишга кафолат бериши ва бунинг эвазига АҚШ ўз ҳарбийларини бу ердан олиб чиқиб кетиши керак эди. Лекин, кўп ўтмай Толибон ҳукумат кучларига ҳужум қилишни қайта давом эттирди.

Афғонистонда ҳозиргача 1300 дан ортиқ одамда вирус аниқланган. Аммо, мутахассисларнинг фикрига кўра, касаллар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки, мамлактда вирусни аниқловчи текширувларни ўтказиш имконияти чекланган. Афғонистоннинг соғлиқни сақлаш тизими вирус кенг тарқалишига дош беролмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг