АҚШ давлат котиби мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

0
1513
Фото: Reuters

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео бутун дунё мусулмонларини Рамазон ойининг бошланиши билан табриклади.

«Америка халқи номидан мен Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунёдаги мусулмонларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклаб, уларга энг эзгу тилакларимни билдираман. Рамазон – бу ўзини ислоҳ қилиш, ёрдам ва раҳм-шафқат давридир. Рамазон барча динларга мансуб одамларга раҳм-шафқат кўрсатишга, ўз ҳаракатларимиз ҳақида ўйлашга ва қийин пайтларда барча одамларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган эслатмадир», деди Помпео.

Помпео, шунингдек, бу йилги ҳолатга ҳам тўхталиб ўтган.

«Бу йил CОVID-19 бутун дунёдаги кўплаб мусулмонларнинг йиғинлари ва байрамларини кескин ўзгартирди. Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидга Ҳаж ва Умра учун боришни режалаштирган мусулмонлар касалликнинг тарқалишини тўхтатиш учун ўз режаларини ўзгартирдилар».

“Одатда, дунёдаги аксарият элчихоналаримиз ва консулликларимиз ифторлик ўтказишарди. Бу йил улар бизнинг инсонийлигимиз ва диний эркинликни тарғиб қилишимизда бошқача йўллардан фойдаланадилар. Яна бир бор дунё мусулмонларига Рамазонни тинч ва завқ билан ўтказишларини тилайман» дея сўзларини якунлади Майк Помпео.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг