“Ўзбекнефтегаз” АЖ департамент директори келгуси, 2022 йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилишини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Aи-80 бензини асосан халқимизни, истеъмолчиларни ўйлаб “Ўзбекнефтгаз” томонидан ишлаб чиқариляпти ва арзон нархда таклиф этиляпти. Бугунги кунда ҳам ушбу маркали бензин 6800-6900 сўм атрофида сотилмоқда”, дейди Департамент директори Хушнуджон Маҳмудов.
“Ўзбекнефтгаз” стратегиясига кўра, келгуси йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилади.