Шри-Ланка президенти Малдив оролларига қочиб кетди

0
550
Фото: Reuters

Шри-Ланка президенти Готабая Раджапакса иқтисодий инқироз туфайли юз берган халқ қўзғолон сабабли орол давлатидаги бу сулоланинг кучли назоратига чек қўйилди. Чоршанба куни Готабая истеъфога чиқишидан бир неча соат олдин мамлакатни тарк этган.

Бош вазир Ранил Викремесингхе мамлакатда  фавқулодда ҳолат эълон қилди. Юзга яқин киши Коломбодаги офисини ўраб олиб, унга киришга уринган. Полиция офисга киришга уринганларга нисбатан бир неча марта кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган мажбур бўлган.

«Президент вазифасини бажарувчи сифатида Бош вазир мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ғарбий провинцияда комендантлик соати жорий қилди», деди Викремесингхе матбуот котиби  Dinouk Kolombage Reuters  агентлигига.

Фот: Reuters

Президент мамлакатни тарк этгани ҳақидаги хабар тарқалгач, минглаб одамлар Коломбодаги асосий норозилик майдончасига тўпланиб, «Гота ўғри, Гота ўғри» дея намойишлар ўтказишни бошлашган.

Президентнинг қочиб кетиши сўнгги йигирма йил давомида Жанубий Осиё давлати сиёсатда ҳукмронлик қилган кучли Раджапакса сулоласининг ҳукмронлигига чек қўяди.

Намойишчилар Раджапакса ва унинг ҳокимиятини инфляция, коррупция ва ёқилғи ҳамда дори-дармонларнинг жиддий тақчиллигида айблашмоқда.

Готабая Раджапакса, унинг рафиқаси ва икки тансоқчиси чоршанба куни эрталаб Шри-Ланка ҳаво кучлари самолётида Коломбо яқинидаги асосий халқаро аэропортдан жўнаб кетишди, дейилади ҳаво кучлари баёнотида.

Ҳукумат манбаси ва Раджапаксага яқин кишиларнинг айтишича, у Малдив ороллари пойтахти Маледа. Президент у ердан Осиёнинг бошқа давлатига бориши мумкин, деди ҳукуматдаги  «сирли» манбалар.

Ҳукмрон партиядаги манбанинг айтишича, президент  кейинроқ истеъфога чиқиш тўғрисида мактуб йўллайди. Бу вақтгача Викремесингхе  президент вазифасини бажарувчи бўлади, гарчи у истеъфога чиқишни таклиф қилган бўлса ҳам. Агар у шундай қилса, конституцияга кўра, янги президент сайланмагунча спикер президент вазифасини бажарувчи бўлади.

Фото: REUTERS

Бироқ норозилик етакчилари бош вазир ражапаксалар билан иттифоқчи эканини айтишмоқда.  Улар бош вазир чоршанба куни тушдан кейин истеъфога чиқмаса, “ҳал қилувчи кураш” ҳақида огоҳлантиришган.

«Агар кечқурунгача президент ва бош вазир истеъфога чиққанини эшитмасак, яна йиғилиб, парламент ёки бошқа ҳукумат биносини эгаллаб олишга мажбур бўлишимиз мумкин», – дейди  намойишларидан бири Budxi Prabodxa Karunaratne.

Орол давлатининг туризмга қарам бўлган иқтисодиёти аввалига СОВИД-19 пандемияси томонидан зарбага учраган. Сўнгра чет элдаги Шри-Ланкаликлардан пул ўтказмалари камайишидан азият чекган.

Раджапаксалар 2019 йилда популистик солиқ имтиёзларини амалга оширдилар, бу ҳукумат молиясига таъсир кўрсатди, хорижий захираларнинг қисқариши эса ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармонлар импортини чеклади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг