Трамп Эронни Россиянинг қўлларидан олиб чиқмоқчи

0
1904
Манба: foreignpolicy.com/ Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 8 май куни Москвада учрашган эди.

АҚШ санкциялари Эронни хавфсиз ҳолатга келтирмади. Россия ва Эрон муносабатлари янги стратегик алянсларни кучайтириши мумкин эди.

Россия Яқин Шарқда ўз таъсирини кенгайтириш учун АҚШ-Эроннинг сўнгги инқирозида АҚШ президенти Дональд Трамп админстрацияснинг нотўғри ҳаракатларидан фойдаланишга интилмоқда. Ҳозирда Россия ва Эрон яқин иттифоққа эга, аммо уни узоқ муддат давомида сақлаб қолиш қийин бўлиши мумкин.

Трамп бошқаруви оҳирги ҳафталарда Эронга қарши сигналларни жўнатди. АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 5 май куни, Вашингтон Форс кўрфазига авиаташувчини етказиб берадиган гуруҳ жўнатишини эълон қилган эди ва 10- май куни Пентагон расмийлари Патриот ракеталарини жойлаштиришни эълон қилди. 19- май куни Бағдоддаги АҚШ элчихонасига яқин жойда ракета портлашидан сўнг, Трамп Твиттерда: «Агар Эрон урушмоқчи бўлса, бу Эроннинг расмий якуни бўлади», деб огоҳлантирган эди.

Беш кун ўтгач, Трамп авиаташувчи ва 1500 ҳарбий қўшинни минтақага жойлаштириш режаларини эълон қилди. Аммо Трамп баъзи келишув сўзларини ҳам тақдим этди. «Ҳозирча Эрон урушмоқчи деб ўйламайман ва мен, улар биз билан курашмоқчи ҳам деб ўйламайман», деди у.

Кейинчалик, 27-май куни Трамп Япониянинг Бош вазири Шинзо Абэнинг низоларни ҳал қилиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади. Эроннинг юқори лавозимли расмийси Трампнинг бундай самимийлиги ҳақида шубҳаланган.

Россиялик расмийлар, бундай таҳдидларга Трампнинг Эрон сиёсатини янада заифлаштириш ва унга қарши курашиш бўйича музокаралар ўтказиш таклифлари ҳам қўшилади, деб ҳисоблайдилар.

Россия ва Эрон, Россиядаги учрашувда узоқ муддатли иттифоқ тузди. Россия парламенти юқори палатаси аъзоси ва Владимир Путиннинг яқин одами Алексей Пушковнинг айтишича, Россия ва Эрон ўртасида мустаҳкам иттифоқ тузилган. Ташқи сиёсатига кўра, Россия, АҚШ ҳукумати босимига дуч келган Эрон каби давлатлар билан табиий равишда иттифоқ қилади. У Россия-Эрон муносабатларини «стратегик муносабатларга айланиши мумкин бўлган ҳамкорлик» деб таърифлади.

Россия минтақада камроқ шовқин қилувчи куч сифатида пайдо бўлади. Москва Яқин Шарқда миллий манфаатларга эга ва уларни ҳурмат қилишларини талаб қилади. Шунинг учун Россия нефть ва газ каналларини Россия савдосига очиқ сақлашга, экстремистик сиёсий Исломга қарши курашишга ва бу Россияга тарқалмаслиги ва Суриядаги ҳарбий базаларини ҳимоя қилишга интилмоқда. Бу «миллий манфаатлар» амалда нимани англатишини Сурияда кўриш мумкин.

2015-йилда Россия терроризм билан курашиш учун Сурияга ҳаво ва қуруқлик қўшинларини юборган. Россия ва Эрон Сурияга ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа экстремистларни енгишга ёрдам берди. Бироқ, шу биан бирга улар Сурия Президенти Башар ал-Ассадга қарши бўлган ҳар қандай гуруҳга қарши шафқатсиз уруш олиб бордилар. Иккала мамлакат ҳозирги пайтда Америка ва Курд кучларига тегишли бўлган Сурия нефть конларини ўзлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

2017 йилда Суриядаги мавжуд бўлган Россия ҳарбий базасини кенгайтириш ва мамлакатдаги ҳаво кучлари базасини ташкил этиш тўғрисида битим имзолади. Шартномага кўра битм 49 йил муддатга, яна 25 йил муддатга узайтирилиши мумкинлиги билан имзоланган. Сурия Россияни, Сурия судларида россияликларни суд қилишни тақиқлайдиган экстратерриториаллик ҳуқуқи билан таъминлади.

Базалар Россияга минтақадаги кучларни лойиҳалаштириш учун доимий ҳарбий иштирок этиш ва Сурия ва Эрон иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун ёрдам беради.

Россия 2015 йилги ядровий келишувга эришиш орқали минтақавий таъсирини кучайтирди. Бу Эронни ядровий энергетикани ривожлантиришга имкон берди ва ядровий қуролларни ишлаб чиқаришни тақиқловчи ноқулай текширувларни таъминлади. Шартнома Эронга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилишни талаб қилган Хавфсизлик Кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинди. Бир йил бурун Трамп админстрацияси бир томонлама равишда бу келишувдан чиқди.

«Натижалар Америка ниятларининг акси бўлади»

Эроннинг келишувга риоя қилишда давом этиши билан бирга, Халқаро Атом Энергияси Агентлиги инспекторларининг фикрига кўра, Қўшма Штатлар 2018 йил август ойида қатъий бир томонлама санкциялар қўллашга киришди. Ушбу ой Эрон ҳукумати Европа Иттифоқига шартномага, имзо чеккан Германия, Франция ва Буюк Британия ҳамда Европа Иттифоқига огоҳлантириш берди. Агар 60 кун давомида нормал савдо ва банкни қайта тикламасалар, Эрон уранни юқори даражада бойитади, бойитилган уран ва оғир сув захираларини йиғади ва «Арак» ядро комплексида ишини давом эттиради.

Вашингтон бундай ҳаракатлар Эронни ядровий бомба яратиш учун етарлича уран ишлаб чиқаришни талаб қиладиган вақтни қисқартиради, деб ҳисоблайди. Россиялик мутахассислар вазиятга бошқача қарашади. Улар, Эрон фақат бомба яратиш учун эмас, балки санкцияларни олиб ташлаш ва Эрон билан савдо-сотиқни қайта тиклашлари учун босим ўтказишга уринмоқда.

Агар АҚШ ҳарбийлари Эронга ҳужум қилса, ҳатто Эрон ядровий иншоотларига чекланган зарба сифатида ҳам, эронликлар ўз ҳукуматлари атрофида бирлашадилар, деб ҳисоблайди Москва шаҳридаги Россия Фанлар Академиясининг ҳукумат томонидан молиялаштирилган Шарқшунослик институтининг Эрон бўйича мутахассиси Владимир Сазин. «Натижалар Америка ниятларининг акси бўлади», – дейди Сазин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг