Қирғизистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди

0
2074

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирус юқтирган яна икки киши вафот этди. Ҳаммаси бўлиб, мамлакатда COVID-19 дан тўртта ўлим қайд этилди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штаби бугун, 6 апрел куни маълум қилди.

Коронавирус инфекциясининг асоратлари туфайли янги ўлимлар мамлакат жанубидаги Ўш вилоятида содир бўлди. Касалликнинг янги қурбонлари орасида 45 ёшли эркак ва 72 ёшли аёл кучли пневмония натижасида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, илгари Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтирган яна икки маҳаллий аҳоли – 61 ва 80 ёшдаги эркаклар вафот этган.

Ҳаммаси бўлиб, республикада 216 та COVID-19 инфекцияси қайд этилган. Жумладан: Ўш вилоятида – 94, Жалолобод вилоятида – 80, Қирғизистон пойтахтида – 25, Чуй вилоятида – 5, Норин вилоятида – 5, Баткен вилоятида – 4 ва Иссиқкўл вилоятида – 3 та.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг