Трамп АҚШ генерали Сулаймонининг ўлдирилиши ортидан баёнот берди

0
1614
Фото: SMG, Globallookpress

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан кейин биринчи изоҳини берди.

«Эрон ҳеч қачон урушда ғалаба қозонмаган, лекин музокараларда ҳеч қачон ютқазмаган», деб ёзди Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида.

Аввалроқ хабар берилганидек, 3 январга ўтар кечаси АҚШ Ироқнинг пойтахти Боғдодда Эрон Исломий инқилобий соқчилар корпусининг Қудс махсус кучлари командири генерал Қосим Сулаймонийни ва Ироқнинг шиа ҳарбий кучлар қўмондони ўринбосари Маҳди ал-Муҳанлисни ракета зарбаси билан ўлдирди.

Ўз навбатида, Эрон Ислом Республикасининг юқори сиёсий раҳбарияти, Эронда миллий қаҳрамон ҳисобланган Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун АҚШдан даҳшатли қасос олишини эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг