Нетаньяху Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан АҚШни қўллаб-қувватлашини билдирди ва бу иши учун Трампни мақтади

0
1610
Фото: yandex.ru

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўз мамлакати АҚШ кучлари томонидан Қудс махсус кучлари қўмондони, исломий инқилоб қўриқчилар корпуси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини айтди. У, бу ҳақда 3 январь куни журналистларга маълум қилди.

Исроил ҳукумати раҳбари, Қўшма Штатларнинг ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва америкаликларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини таъкидлади. Шунингдек, у қатъиятлилиги учун Трампни мақтади.

“Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Америка Қўшма Штатлари ҳам айнан шундай ҳуқуққа эга. Қосим Сулаймоний Америка фуқароларининг ва бошқа кўплаб бегуноҳ одамларнинг ўлимига жавобгар. У яна бундай ҳужумларни режалаштирмоқчи эди. Президент Трамп мақтовга лойиқ, тез ва қатъий ҳаракат қилди. Биз тинчлик, хавфсизлик ва ўзини ҳимоя қилиш учун адолатли курашда Қўшма Штатларнинг тарафидамиз «, деди Нетаньяху.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг