Мўмиёлар ватани Миср: Кўргазмадаги эндиги навбат ҳайвонларнинг мўмиёланган жасадларига

0
1819
manba: NBC4

Шанба куни Мисрда ҳайвонларнинг мўмиялари кўргазмага қўйилди. Ушбу топилмалар Қоҳира жанубидаги Саққара қишлоғидан топилган бўлиб, улар иккита шер боласи ва бир нечта тимсоҳ,  қуш ва мушуклардан иборатдир.

Археологлар қазилма ишларида тез-тез мўмиёланган мушукларни топадилар,  аммо топилмалар орасида мўмиёланган шеърни учратиш камёб ҳодисадир. 2004-йилда биринчи шеър скелети Саққарада топилган бўлиб,  у қадимги даврларда ушбу ҳайвоннинг муқаддас деб ҳисобланганидан далолат беради.

«Биз Саққара платосида юзлаб обектларни топмоқдамиз. Уларнинг барчаси Мисрни яхшироқ билиш учун жуда қизиқ» деди ноёб топилмалар вазири Холид Эл-Анани.  Бу ҳудудда камида 11 пирамида ҳамда юзлаб қадимги амалдорларнинг қабри жойлашган.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг