10-11 декабр кунлари Россия, Туркия ва Эрон ҳомийлигида Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди хабар берди. Аммо, Тлеуберди музокараларда кун тартибига қўйиладиган масалалар ва иштирокчилар ҳақида маълумот бермаган.
Ҳукумат кучлари шимолдаги Алеппо шаҳрини 2016-йил охирида терррорчилардан қайтариб олган эди. Аммо шаҳарда ҳали ҳам радикал фраксияларнинг оз сонли ҳужумлари бўлиб турибди. ”Террор гуруҳлари томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида етти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яна 30 киши яраланди», дея хабар берди ҳукумат телевиденияси.
Маълумот учун, Сурияда 2011-йилда уруш бошланганидан бери 370 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яна миллионлаб одамлар ватанларини тарк этишга мажбур бўлди.