Толибонлар Вардакдаги губернатор қароргоҳини эгаллаб олди

0
934
Фото:eadaily.com

Бу ҳақда, Ariana News сайти провинция ҳокимияти нашрига таяниб хабар берди.Маълумотни вилоят кенгаши раиси ўринбосари Муҳаммад Сардор Бахтиёри тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Жалрез ҳудуди қўлга олинган ва 40 дан ортиқ хавфсизлик ходими Толибонга таслим бўлган.

Хавфсизлик кучларининг камида етти ходими ўлдирилган ва баъзилари бедарак йўқолган. Толиблар ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ўқ-дориларга эга бўлишган.

Вилоят кенгаши аъзоси Маҳди Расиҳ «марказий ҳукумат минтақага ёрдам бериш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади» деди.

Толибонлар аллақачон ўз ғалабаларини нишонламоқдалар – улар Кобулдан 62 километр жануби-ғарбий қисмида жойлашган ҳудуд тўлиқ уларнинг назорати остига ўтганлигини тасдиқладилар.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳозирда Афғонистон хавфсизлик кучларининг операцияси давом этаётган пайтда, Жалрез ҳудудида уюштирилган ҳаво ҳужумида камида 10 нафар Толибон жангчиси ўлдирилганини айтмоқда.

Тан олиш керакки, икки ҳафтадан кам вақт ичида бу аллақачон Афғонистондаги толиблар назорати остига ўтган иккинчи минтақадир. Бир кун олдин Лағмон вилоятидаги Давлатшоҳ вилояти қўлга олинди, аммо Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу тактик чекиниш эканлигини ва Толибон катта йўқотишларга дуч келганини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг