Толибон вакиллари Туркманистонга келиб энергетика соҳаси бўйича музокаралар олиб борди

0
1109
Фото: AFP/Igor Sasin

6 февраль шанба куни Туркманистон Толибон вакилларини қабул қилди, дея хабар берди Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги. Газ ресурсларига бой бўлган Туркманистон ушбу музокаралар билан Афғонистон ва у орқали бошқа мамлакатларга ўз маҳсулотини экспорт қилиш учун хавфсизликка эришишни кўзламоқда.

Сўнгги йилларда Туркманистон Афғонистоннинг расмий ҳукумати билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатди. Аммо, туркманлар Афғонистондаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун авваллари Толибон билан ҳамкорлик қилиб, унинг қўллаб-қувватлашини қўлга киритишга ҳаракат қилган.

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Туркманистоннинг афғон халқи фаровонлигини таъминлашга қаратилган инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишини Толибон тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Шанба куни кечқурун Толибон матбуот котиби ҳам Ашхободда туркманлар билан музокаралар бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, у ушбу учрашувда икки томон чегаралар хавфсизлигини ҳам муҳокама қилганини маълум қилган.

Ўтган ой Туркманистон ва Афғонистон транспорт, энергетика ва коммуникация соҳаларида ҳамкорлик қилишларини эълон қилишганди. Ушбу лойиҳардан бири ТАПИ деб номланган бўлиб, ундан мақсад Туркманистон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистондан ўтувчи газ қувурини қуришдир. Бу лойиҳа амалга ошса, Туркманистон ўз газини сотишда Хитойга қарамлигини камайтиради.

ТАПИ лойиҳаси бўйича ҳар йили Туркманистоннинг улкан Галкиниш газ конидан 30 миллиард кубометрдан зиёд табиий газни олиб ўтиши мумкин бўлади. Ушбу газнинг асосий миқдори энергияга чанқоқ бўлган Ҳиндистон ва Покистонга етказиб берилади. Ушбу қувурнинг Афғонистон орқали ўтадиган қисмининг узунлиги 700 километрдан ошади. Аммо, мазкур лойиҳа хавфсизлик ва инвестиция сабаб бир неча йиллардан бери амалга ошмай қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг