Қамоқхонада Ҳофизул Қуръон бўлди

0
1778

Коня Е туридаги ёпиқ жазони ижро этиш муассасасида, ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Авваллари умуман Қуръони Каримнинг ҳарфларини ҳам билмайдиган бир маҳкум, қамоқхонада ҳофизул Қуръон бўлиш бахтига мушарраф бўлди. Бу хақда  dinigercekhaber.com хабар бермоқда.

Шу муносабат билан қамоқхонада «ижоза маросими» тадбири ташкил этилди.

Гиёҳвандликка берилган 29 ёшли Абдулқодир Гейлани Текгўз, қамоқхонада Қуръони карим ўқишни ўрганиб ҳофиз бўлди.

«Ҳофизлик ижоза маросими» тадбирига Коня ҳокими Жунайит Орҳан Топрак, АК Партия Миллатвакиллари, Коня Жумҳурият Бош прокурори Рамазан Солмаз, шаҳар ҳокимяти раҳбаряти, маҳкумнинг ота-онаси ва кўп сонли кишилар қатнашди.

Коня жазони ижро этиш муассасасида Қуръон таълимини нолдан бошлаган маҳкум, бу муқаддас китобни тўлиқ ёдлашга муваффақ бўлди.

Бу ҳақида ўзи шундай дейди: «Ким айта оларди қамоқхона менинг Роббим билан учрашув жойим бўлишини? Бир ёмонлик ортига яхшиликни яширган, амрини аввал ақлимга, кейин қалбимга нақш этган Роббимга чексиз шукроналар бўлсин. Ҳофизлик деган сўз у ёқда турсин ҳаттоки «алиф, ба»ни билмаган мендай инсон энди Роббимнинг изни билан Қуръонни ақлимда кўтариб юриш билан шарафландим».

Маросимда нутқ сўзлаган Коня вилояти муфтиси Аҳмет Почанўғли: «Қамоқхоналаримизда раҳбариятимиз ва адолат вазирлиги орасида тузилган протокол асосида 8 эркак ва 1 аёл воиз билан Конядаги мазкур қамоқхонада диёнат ишлари вазирлиги сифатида хизмат қиляпмиз», деди.

Бундай гўзал тадбир, қамоқхонада ташкил этилганига аҳамият қаратган Коня жумҳурият бош прокурори Рамазан Солмаз эса, «Сизлар билан шундай бир лаҳзани бирга ўтказишдан бахтиёрман» деди.

Адолат вазирлиги билан Диёнат ишлари раҳбарияти билан бирга ташкил қилинган маросимга қатнашганлар орасида АК партия бош вазир ёрдамчиси ва Коня миллатвакили Лейла Шаҳин Уста ҳам бор эди.

Уста: «Бир маҳкум биродаримизнинг ҳофизликни тамомлаб ижоза олиш маросими Туркияда ўтказилган илк маросимлардан биридир. Коняга ярашадиган маросим. Бу борада меҳнати синган ҳаммага мен ҳам алоҳида алоҳида раҳмат дейман. Бу ерни фақат тўрт девор билан қопланган макон сифатида эмас, инсоннинг кўнгли ва қалбини гўзал имкониятларини оча оладиган макон ҳолига келтирибсиз», деди.

Диёнат ишлари раиси ёрдамчиси Доктор Бурҳан Ишлеен ҳам касбий ҳаётида илк бор қамоқхонада ижоза маросимига қатнашганига урғу бериб, «Нақадар гўзал. Мен кўп ижоза маросимларига қатнашдим. Кўп қамоқхоналарда йиллаб дарс бердим. Аммо илк бора қамоқхонада ижоза маросимида қатнашяпман. Меҳнати синганлардан, сабабчи бўлганлардан, қўллаб-қувватлаганлардан ва дуо қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Менимча ҳаётимизнинг энг мазмунли лаҳзаларидан бирини бошимиздан ўтказяпмиз», деди.

Коня Жумҳурият бош прокурори Рамазан Солмаз яна 3 та маҳкум ҳофизлик учун ҳаракат қилаётганини айтиб, «Бугун биттасини ижоза маросимини ўтказдик, иншааллоҳ яқин кунларда иккинчисини ва навбати билан бошқаларини ҳам ўтказамиз», деб айтди.

Ҳофизлик жуббасини Диёнат ишлари раҳбари ёрдамчиси Бурҳан Ишлеен кийдирди.

Охирги сўзни мазкур жазони ижро этиш муассиси воизи Меҳмет Услу олди. Услу, Абдулқодир Гейлани Текгўзнинг ҳофизлик жараёнини сўзлаб бераркан, залдагиларнинг кўзи ёшланди.

Айрим хабарларга кўра Абдулқодир Гейлани Текгўз бу мубарак шарафга ўн беш ой давомида эришгани айтилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг