Майитнинг манийсидан (спермасидан) зурриёт қолдиришмоқчи

0
3841

АҚШда бахтсиз ҳодиса туфайли ёш курсант ҳалок бўлди. Энди унинг ота-онаси, унинг фарзандини яратиш учун, унинг ўз спермасидан фойдаланмоқчилар, дея хабар бермоқда The Washington Post.

АҚШ ҳарбий академияси кадети Питер Чу тоғ чанғисидан жароҳат олганидан бир неча ой ўтгач вафот этади. Ота-онасининг сўзларига кўра, у ўз фарзандлари бўлишини орзу қилар эди. Судя, ота-онаси болани туғдириш учун ҳалок бўлган ўғлининг музлатилган спермасидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди.

Ўтган ҳафта Нью-Йорк штати судининг судяси Жон Коландзелло ота-оналар Чу, Ёнгмин ва Моника Чу ўғилларининг спермаси билан нима қилиш кераклигини, яъни, «репродуктив мақсадлар» учун фойдаланишни ҳал қила олиши мумкинлиги юзасидан ҳукм чиқарди. Март ойида унинг ота-онаси, вафот этиши аниқ бўлиб қолгандан сўнг, уларнинг ягона ўғлининг спермасини тўплаш учун судга петиция киритган эди ва буни «Питернинг орзусини амалга ошириш ва унинг ажойиб меросини ва фамилиясини сақлаб қолиш учун ягона имконият”, – дедилар.

«Ҳозирги пайтда суд, Питернинг ота-онаси ўғлининг спермасини репродуктив мақсадлар учун потенциалини таъминлайдиган бирон бир чеклов ўрнатмайди», – деб ёзади суд ўз қарорида. «Судлар шуни фарқлаш керакки, бундай чекловлар Нью-Йорк ёки федерал қонун томонидан белгиланмайди. Агар улар Питернинг спермасини репродуктив мақсадларда ишлатишга қарор қилсалар, бу петиционерларнинг тўсиқларни бартараф этишга ёки муҳим қолдиқ муаммоларга дуч келишга эҳтиёж бўлмаслиги мумкин».

Ота-онанинг адвокати Жозеф Р. Уилямс изоҳ беришни истамади.

Нью-Йоркдаги Уэст Поинт шаҳридаги АҚШ ҳарбий академиясида 21 ёшли курсанти ота-онаси билан орзуларини муҳокама қилган: уларга бешта болага ота бўлишни хоҳлаётганларини айтган, лекин унинг отаси бу каби орзу қимматга тушиши мумкинлигини айтишган.

Ўрта мактабда, Чу, ўз орзуларига «30 ёшга қадар оила қуриш, фарзанд кўриш ва армияда зобит бўлиш», деб ёзган.

«Бизнинг ўғлимизни орзуси ота бўлиб, болаларини дунёга келтириш эди», – дейди ота-онаси.

Аммо Нью-Йорк университети тиббиёт факультетида биоэтика профессори ва тиббиёт этикаси бўлими бошлиғи Арт Каплан ишни «ахлоқий ботқоқлик», деб айтди ва одамларнинг ўлимидан сўнг, генетик материаллари учун нима истаётганларини сўраш учун ҳеч қандай тизим мавжуд эмаслигини ва қонуний равишда ўз хоҳиш-истакларини билдирмаган ҳолда судда бундай қарор қабул қилиш учун ҳеч қандай тизим ўрнатилмаганини тушунтириб берди.

Капланнинг сўзларига кўра, кўп ахлоқий масалалар, хусусан, боланинг манфаати учун нима қилиш ҳақида ўйлаш керак – Ўлган ота-она болани суррогат ёрдамида яратишни хоҳлармиди? Ота-она боланинг ота-бобоси ёки ота-онасидан бошқа бирор киши томонидан катта бўлишини хоҳлармиди? Ота-оналар болага қачон ва қандай қилиб ҳақиқатни айтишни хоҳлашади?

Чу иши бўйича Каплан судянинг қарорига рози эмаслигини айтди, чунки у ота-оналарнинг фарзандларининг репродуктивлигини назорат қилишлари керак деб ҳисобламайди. «Бу табиат қонунларига зид», деди у. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳуқуқ фақат ҳамкорлар ёки жуфтликлар учун қилиниши керак.

Февраль ойида, Чу, суд ҳужжатига кўра, Уэст Поинтда чанғи учиш натижасида умуртқадан оғир даражада яраланган.

27-февраль куни 21 ёшли курсатни вафот этганлиги эълон қилинди.

«Питернинг ўлими даҳшатли, фожиали ва ёмон туш эди», – дейди ота-онаси, 1-март куни ўғилларининг генетик материалларини олиш учун сўраб судга берган петициясида. «Питернинг кичик бир қисми бўлиши ва умримиз давомида Питернинг олиб келган бахт ва қувончни тарқатишда давом этишимиз мумкин».

Питернинг ўлимидан бир неча соатдан сўнг, унинг генетик материаллари Нью-Йорк шаҳридаги Валхаллдаги Вестчестер тиббиёт марказига юборганида, узоқ вақт давомида ахлоқий муаммоларга дуч келган, қайғуга ботган ота-онага маънавий кутишлардан ҳалос бўлишга олиб келадиган тиббий муолажани тўхтатиб қўйишган эди. Фақатгина ўтган ҳафтада суд ота-оналарга ундан фойдаланишга руҳсат берди.

Бу муолажа Лос-Анжелесдаги урологлардан бири бўлган Каппи М. Ротман томонидан 40 йил олдин биринчи марта амалга оширилганидан сўнг, 2004 йилда чиққан Нью-Йорк Таймс ҳисоботида кўпчилик унинг ахлоқий таъсирига шубҳа билдирган эди.

«Болани ўлик ота билан бу дунёга онгли равишда олиб келиш тўғри бўлармиди?» – Жанубий Калифорния университетининг Соғлиқни сақлаш сиёсати ва ахлоқий маркази, Тинч океани маркази ҳуқуқ ва тиббиёт профессори Александр Капрон 1999 йилда матбуотга берган интервюсида шундай деган эди. Ўша йили бир аёл Америка Қўшма Штатларида ўлик эри орқали олинган сперма ёрдамида болани муваффақиятли туғдирганида тарихга кирди.

«Биз уруғ йиғамизми? Спермани ҳосил қиламизми?» деб биз ўлим вақтда шифокорларга мурожаат қилишни хоҳлаймизми? – сўради Капрон, «Бу инсонийликдан эмас.»

Бошқа тадқиқотлар шунга ўхшаш саволларга жавоб беришга уриниб кўрди: улар марҳумнинг истакларини ҳурмат қилишига қандай ишонч ҳосил қилишингиз мумкин?

Тадқиқотчилар, 2000 йил апрель ойида, “Human Reproduction” журналида чоп этилган бир хабарга кўра, бундай вазиятларда соғлиқни сақлаш хизматининг ёзма ёки оғзаки розилиги «керакли» бўлиши мумкин, деган хулосага келишди. «Баъзи ҳолларда бемор олдиндан бу масалаларни оила аъзолари билан муҳокама қилган бўлса, баъзи ҳолатларда оқилона хулосалар қилиш мумкин».

Чу петицияда ўғлининг отасига айтган батафсил режасини ҳам келтириб ўтган.

Аммо катта оила учун шахсий истагидан ташқари, жуфтлик уларнинг ўғли меросини «чуқур маданий сабаблар» учун сақлаб қолиш кераклигини айтди.

Чу оиласида ягона ўғил фарзанд эди. Хитой маданиятида фақат ўғиллари оила номини давом эттириши мумкин.

«Питер туғилганда, бобоси бизни оиламизнинг номини давом эттириш учун ўғил туғилганидан хурсанд эди», – дейишди улар. «Питер бу вазифани жуда жиддий қабул қилиб, фарзандлари орқали ўз оиласини давом эттиришни мақсад қилган эди».

Чунинг болалари бўлмаса, ота-онаси, уларнинг насл-насаби давом этиши «имконсиз» бўлишини ва «оила номи ўлиб кетишини» айтишди.

1-мартда ота-оналар, ўғлининг орган донори, органни олиб ташлашни режалаштириши керак бўлган пайтда, уч соатдан олдин содир бўлиши керак бўлган спермани олишни талаб қилишган. Шифокорлар уларга Чу органлари олиб қўйилгандан сўнг, уларни қайта тиклаш имкони бўлмаслигини маълум қилишган.

Ҳужжатларга кўра, шифохонада урология бўйича мутахассис бор эди, у суд қарорини олган экан, процедурани амалга ошириш учун «тайёр» бўлган.

The Westchester Medical Center Health Network, «Вашингтон Пост» га берган баёнотида, «беморлар ва оила махфийлигини ҳурмат қилиш» дан ташқари, ҳар қандай ҳолатларнинг хусусиятларини муҳокама қилмасликлари ҳақида баёнот берди.

«Бироқ, вақти-вақти билан, кўпгина шифохоналарда бўлгани каби, Вестчестер тиббиёт маркази ҳам мураккаб ҳуқуқий ва ахлоқий вазиятларга дуч келди. У ерда суд қарори тўғри ва мақбулдир», дейилади. «Оилага бундай қийин пайтларда суд уларнинг талабини қондиргани учун миннатдор.»

Энди уларда сперма бор. Чу авлодини давом эттиришига улар жуда яқин қолишди.

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг