Трамп маслаҳатчиси Хитой ва Россияни Мадуро борасида огоҳлантирди

0
1906
Манба: Reuters

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон душанба куни Венесуела президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган Хитой ва Россияни, Мадуро лавозимдан қулаганидан кейин Венесуела ўзининг қарзларини тўламаслигини айтиб огоҳлантирди. Болтоннинг таъкидлашича, Венесуелада демократик йўл билан сайланган ҳукумат икки мамлакатга душман сифатида қараши ва уларга миллиардлаб доллар қарзларни қайтариб беришдан воз кечиши мумкин.

Венесуеладаги сиёсий инқирозга бағишланган саммит арафасида Болтон журналистларга айтишича, Мадуро қулаганидан кейин мамлакат қарзларини тўлашда муоммо бўлиши мумкин.

Болтон саммитда нутқ сўзлаб, Венесуелада тинч йўл билан ҳокимиятни топшириш бўйича АҚШнинг янги ташаббусини баён қилди. Россия ва Хитой Перудаги 50 дан ортиқ мамлакат ташриф буюрадиган саммит таклифномаларини рад этишган эди.

АҚШ, Лотин Америкасининг баъзи давлатлари ва аксарият Ғарб давлатлари Венесуеладаги мухолифат лидери Хуан Гуайдони мамлакатнинг қонуний президенти сифатида тан олиб, Мадурони истеъфога чиқишга чақирдилар.

Россия ва Хитой Гуайдони Қўшма Штатларнинг қўғирчоғи деб атаган ва аксарият муассасалар устидан назоратни сақлаб қолган Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг