Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг самолёти техник талабларга жавоб бермагани учун Буюк Британия ҳудудига киритилмади.
Натижада у дунё етакчиларининг иқлим бўйича Глазго шаҳрида БМТ конвенцияси доирасида бўлиб ўтаётган 26 конференциясига иштирок этиш учун хусусий самолётни ижрага олишга тўғри келди. Sputnik Қиргизистон агентлиги президент маъмуриятига таяниб шу ҳақда ёзмоқда.
«Давлат раҳбари парвоз қиладиган биринчи рақамли борт — ТУ-154 самолёти Евроиттифоқ ва Буюк Британиянинг техник нормалари талабларига жавоб бермайди.
Шу сабабли бундай самолётнинг Буюк Британия ҳудудига қўна олмаслиги ҳақида Қирғизистон томонига маълум қилинган. Натижада Қирғизистон делегацияси Глазгога хусусий самолётда учишга қарор қилинди», — деб таъкидламоқда агентлик президент маъмурияти вакилига таяниб.
Sputnik тарқатган хабарга кўра, Жапаров Глазго шаҳрига хусусий Embraer Lineage 1000 реактив самолётида учиб борган. Айни пайтда у Буюк Британияга етиб борган.