Якшанба куни Филиппиннинг жанубида кучли зилзила содир бўлди. Аммо, ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот йўқ, дея хабар берди АҚШ Геология хизмати ва маҳаллий расмийлар.
6.0 баллик зилзила маҳаллий вақт билан 12:22 да юз берган. Унинг эпицентри Минданао оролидаги Магсайсай шаҳридан икки километр узоқликда бўлган.
Филиппиннинг географик жойлашуви сабаб бу ерда зилзилалар кўп бўлади. Бу мамлакат Тинч океанининг кучли сейсмик фаоллик кузатиладиган «Ўт ҳалқаси» да жойлашган.