“Толибон” Aфғонистон пойтахти Қобулни бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда эгаллаб олиши мумкин

0
1082
Фото:tass.ru

AҚШ ҳукумати “Толибон” Aфғонистон пойтахти Қобулни бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда эгаллаб олиши мумкинлигини айтди. Бундай тахминга мамлакатда ошиб бораётган ҳарбий кескинлик сабаб бўлган. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

“Вазият ёмон томонга қараб кетмоқда”, дейилади хабарда. Бошқа бир манбага кўра эса, Пентагон ҳозирда AҚШ дипломатлари ва фуқароларини яқин орада Aфғонистон пойтахтидан эвакуация қилишга тайёрланиш керак, чунки Aмерика ҳарбий ссенарийларига кўра, “Толибон” Қобулни 30-90 кун ичида қулга киритиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июн ойида Aмерика махсус хизматларининг тузган ссенарийсида “Толибон” Қобулни олти ой ичида эгаллаб олиши мумкинлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби журналистлар учун ўтказилган брифингда Aфғонистонда вазият кескинлашаётгани ҳамда жангарилар ҳужум суръатини ошираётганини тан олди. “Толибон” ҳаракати Жузжон, Сари-Пул, Қундуз, Нимрўз ва Тахор провинсиялари марказлари устидан ўз назоратини ўрнатган. Нашрга кўра, айни вақтда Aфғонистондаги 120 та шаҳар “Толибон” қўл остида қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг