Тожикистон жанубида ҳарбий машқлар бошланди

0
654
Фото:ria.ru

Тожикистоннинг жанубида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар қўшинларининг ўқув-машқлари бошланди, деб маълум қилди Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари полковник Фариддин Махмализода РИА Новостига.

Аввалроқ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳарбий контингентлари иштирокида Тожикистон республикасининг Афғонистонга чегарадош ҳудудида октябрь ойида учта қўшма машқлари ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди. Уларга «Ўзаро биргаликда ҳаракат», «Қидирув» ва «Эшелон», деб ном берилган.

Ҳарбий машқлар Тожикистон қуролли кучларининг “Момирак” ва “Харбмайдон” полигонларида 18 октябрдан то 23 октябргача бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Машқлар Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида бўлиб ўтади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг