Япониянинг Асо тоғида вулқон отилиши юз берди

0
731
Фото: Associated Press

Чоршанба куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Асо тоғида вулқон отилиши юз берди деб хабар бермоқда Kyudo` сайти.

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, портлаш бугун Токио вақти билан 11:43 Накадаке кратерида содир бўлган.

Хавф даражаси 5 балли шкаладан 3 га кўтарилган, метеороглар одамларни тоғга яқинлашмасликка чақирмоқда.

Токио Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Матсуно журналистларга ҳозирча ҳеч қандай шикастланишлар ҳақида маълумот йўқлигини ва маҳаллий ҳокимият тоғда альпинистлар бор-йўқлигини аниқлаш устида иш олиб бораётганини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг