АҚШ Президенти Дональд Трамп дунё иқтисодиётини оғирлаштирган низони ҳал қилувчи ҳужжат, яъни Хитой билан савдо битимини, 2020 йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президент сайловидан кейин амалга оширишга тўғри келиши мумкинлигини айтди.
«Менда охирги муддат йўқ. Қайсидир маънода, Хитой билан бу битим келишувини сайловдан кейин амалга оширган яхшироқдир «, деди Трамп Лондондаги NATO етакчилари билан учрашувида.
Трамп Хитой билан келишуви фақат ўзи хоҳлаган тақдирда амалга оширишини ва у музокараларда жуда яхши иш олиб бораётганлигини айтди.
«Агар Хитой билан келишувни хоҳласам, буни яхши бажара оламан», деди Трамп.
манба