Тесла қуёш панеллари ва Старлинк терминали ўрнатилган трейлерни намойиш этди

0
655

Енгил автомобиллардаги қуёш панелларини ҳали самарали ечим деб аташ мумкин эмас – уларнинг самарадорлиги батареяни сезиларли даражада тўлдириш учун етарли бўлмайди. Электр транспорт воситаларининг эгалари фавқулодда вазиятда батареяларни қайта зарядлаш имкониятига мавзуд бўлса яхши бўлар эди, – деб ҳисоблашмоқда.

Ганновердаги IdeenExpo кўргазмасида Тесла йиғилганларни кутилмаган янгилик – олинадиган қуёш панеллари ўрнатилган трейлер билан ҳайратда қолдирди. Бундан ташқари, компания у ерда янги 4680 аккумулятори билан Y Моделини намойиш этди.

Трейлер Старлинк сунъий йўлдош сигналини қабул қилиш учун зарур бўлган барча нарсалар билан жиҳозланган. Илон Маскга тегишли  SpaceX компанияси ҳозирда терминаллар нафақат стационар бўлиши, балки улар ҳаракатланаётган автомобилга ўрнатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нега Тесла бу трейлерни ишлаб чиққани ҳали аниқ эмас. Агар барча панеллар ҳар бири 300 Вт қувватга эга бўлса, у ҳолда оптимал энергия чиқиши 2,7 кВт бўлади. Бу шуни англатадики, улар кунига 80 км ёки йиғилган ҳолатда уч баравар кам электр энергияси ишлаб чиқаради.

Манба: Hightech.plus

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг