Германиянинг Бланкенбург шаҳрида газ баллонлари портлаши натижасида квартираларда ёнғин содир бўлган. Бир киши ҳалок бўлди ва 11 киши тан жароҳати олди, ҳозирда улардан бири оғир аҳволда.
Жабрланувчилардан бири 78 ёшли одам бўлган. Яна бир жабрланувчи қаттиқ куйиш натижасида касалхонага ётқизилган.
Портлаш беш қаватли уйнинг бир қисмини ёриб юборган, бино ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам зарар кўрган.
Расмийларнинг таъкидлашича, портлашга уйнинг иситиш тизимини тўлдириш учун ишлатилган газ баллонлари сабаб бўлган.
Бино атрофидаги ҳудуд ёпиб қўйилди ва яқин атрофдаги аҳоли, шу жумладан болалар боғчасидаги болалар эвакуация қилинди. Полиция хабарларига кўра, болалардан ҳеч бири жабрланмаган.