Британия ҳукуматининг илмий маслаҳатчиси: ”Бошқа вакциналарнинг синовлари ҳам вақтинча тўхтатилиши мумкин”

0
1706
Фото: Stefan Rousseau/Pool via REUTERS

9 сентябрь куни AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан биргаликда яратаётган коронавирусга қарши вакцинасининг синовларини вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Бунга сабаб шуки, Британиядаги синовларда иштирок этаётган бир кишида вакцинанинг салбий таъсирлари аниқланган. Бу маълумот дунёдаги кўпчиликнинг эътиборини тортди ва хатто AstraZeneca компаниясининг акциялари нархи сезиларли даражада пастлади.

Британия ҳукуматининг Бош илмий маслаҳатчиси Патрик Валланснинг айтишича, айни пайтда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган бошқа вакциналар текшируви ҳам синовларнинг қайсидир босқичида вақтинча тўхтаб, яна давом этиши мумкин. Валланс AstraZeneca вакцинасининг текширувларида юзага келган паузани “яхши эмас” дея таърифлади.

“Менимча, биз бошқа баъзи вакцина синовларининг ҳам тўхтатилиши ва кейин яна давом эттирилишини кузатамиз. Биз вакциналарнинг яхши самара беришига ва хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак” дейди Валланс.

Маълумот учун, ҳозирда дунё бўйлаб юздан ортиқ вакцина устида иш олиб борилмоқда. Уларнинг тўққизтаси синовларнинг сўнгги учинчи босқичига етиб келган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг