Саноат, кон ва савдо вазири – Ризо Рахмани Эроннинг шимоли, Форс кўрфази жануби ва Шимолий Африка давлатлари ўртасида иқтисодий ва савдо алмашинувини ривожлантиришда Шимол-Жануб транспорт йўлаги муҳим эканлигини таъкидлади.
Рахмани Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири билан Тошкентда учрашди.
«Шимол-Жануб» савдо йўлаги – Эроннинг шимолдаги мамлакатларини Форс кўрфази ва Шимолий Африка яқинидаги давлатлар билан боғлаб туриши ва бу мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ ҳамкорлигини кенгайтириши учун янги имкониятлар эшиги эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Эрон ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга ҳеч қандай чекловларсиз юкларни ташиш учун транзит яратишга тайёр эканлигини айтди.
Рахмани Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўли равшан эканлигини таъкидлаб, имтиёзли савдо бўйича ўзаро меморандумнинг имзоланиши ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўл очишини таъкидлади.
«Биз доимий равишда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида алоқа ўрнатишни ва миллий валюталардан молиявий масалаларда фойдаланишни режалаштирмоқдамиз» деди Раҳмани.
«Шимол-Жануб» транспорт йўлаги – бу Ҳиндистон, Россия, Эрон, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни енгиллаштирадиган ва тезлаштирадиган денгиз, темир йўл ва автомобил йўлидир.