Россия компаниялари бизнесни бўлиб ташламоқда, иқтисодиёт ёпилмоқда, миллиардер Усмонов ажрашди.

0
569
Фото: VALERY SHARIFULIN/TASS

Россияликлар бизнесларни қисмларга бўлишини бошлашди

Россиялик олигархлар бизнесларини нафақат Россияда балки, чет давлатларда ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабдан  улар бизнесларини «қисмлар» га бўлишни бошлашди.

Бу янги схемани киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Group-IB компанияси эълон қилди: Россия ва МДҲда ишлаш учун янги, бутунлай автоном тузилма яратилади. У маҳаллий бошқарув назоратига ўтади ва мустақил равишда ривожланади.

Сингапурда жойлашган Group-IB Global Private бутун дунё бўйлаб кибертаҳдидлар бўйича тадқиқот марказларини бошқаради. Россия компанияси молиявий жиҳатдан ҳам автоном бўлади: унинг даромадлари ўз ривожланишига сарфланади.

2021 йилнинг кузида Group-IB асосчиси Илья Сачков Москвада давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган. Сачков шахсан президент Владимир Путинга мурожаат қилиб, уни уй қамоғига қўйиб юборишни сўраган. У ҳали ҳам қамоқда.

Оммавий ахборот воситалари хабар берганидек,  Yandex бу схемадан фойдаланиши мумкин. Аввалроқ эса, “Yandex” икки қисмга – рус ва халқаро тоифага бўлиниши мумкинлигини ёзган эди. BBCнинг хабар беришича, компания Белградда катта офис очмоқда.

Санкцияларга қарши қадамлар

Россия компаниялари ўз бизнесларини хорижда сақлаб қолиш йўлини излаётган бир пайтда, Россия ҳукумати хорижликларнинг ҳуқуқларини чекловчи янги қонун лойиҳаларини қабул қилмоқда.

Давлат Думаси учинчи ўқишда Россия судларига минерал-хом ашё ресурсларини ўзлаштириш ёки Россиядаги газ транспорти инфратузилмасини ўзлаштириш билан шуғулланувчи хорижий компанияларни масъулияти чекланган жамиятларга айлантириш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бундай ҳолда, компаниянинг лицензиялари ва мулки  Россиядаги юридик шахсга ўтказилади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси хорижий мулкдорларнинг янги тузилмаларда компания фаолиятига халақит берса, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш имконини беради. Бундай ҳаракатлар, хабарига кўра, депутатлар Россиядан чиқиш ёки санкцияларни амалга оширишни кўриб чиқишларига сабаб бўлади.

Чоршанба куни Давлат Думаси депутатлари учинчи ўқишда яна бир янги қонун лойиҳасини қабул қилдилар: Россия қонунчилигида «контрсанкция маълумотлари» атамаси пайдо бўлди.

Ушбу рўйхатга Россия компаниялари ёки шахслари дунё билан қандай муносабатда бўлишни режалаштираётгани ҳақида деярли ҳар қандай маълумотни ўз ичига олади. Масалан, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керкими ёки йўқ. Кўриниб турибдики, шу йўл билан расмийлар Россия компаниялари ва уларнинг хориждаги потенциал ҳамкорларини санкциялардан ҳимоя қилишга уринмоқда.

Ушбу икки қонун лойиҳаси урушдан кейин Россия иқтисодиёти қанчалик ёпиқ бўлишини кўрсатади. Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери расмийлар божхонадаги каби баъзи статистик маълумотларга киришни чеклаб қўйган.

Россиядаги чет элликларнинг ҳуқуқлари ҳам чеклаб қўйилди. Масалан, хорижий инвесторлар Россия активларидан чиқа олмайди.

Ҳар бир янги қонун лойиҳаси билан Россия иқтисодиёти тобора кўпроқ қоронғулашади.  Бу иқтисодиётнинг салоҳияти, ривожланиш ва бизнес очиш имкониятларини камайтиради.

Алишер Усмонов Ирина Винер-Усмонова билан ажрашди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова 30 йиллик турмушидан сўнг ажрашишди, бу ҳақда Винер-Усмонованинг ўзи “Матч ТВ” телеканалида маълум қилди.

4 май куни Усмонов ажрашиш учун судга ариза берди. Россияда эр-хотинлар ўртасида ҳал этилмаган мулкий низолар, вояга  етмаган болалари бўлса ёки турмуш ўртоқлардан бири ажрашишни истамаса, никоҳ суд орқали бекор қилинади.

Шу чоршанба куни Усмонов ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олгани маълум бўлди. Оммавий ахборот воситалари эр-хотин ажрашиш ҳақидаги фикрларини ўзгартирганликларини ёзишни бошладилар. Бироқ, Винер-Усмонова буни оддийгина ФҲДЁ бўлимида ҳал қилганликларини оммага тушунтирди.

Усмонов Россиядаги энг бой одамлардан бири. У  USMга эгалик қилади, у ўз навбатида МегаФон, Металлоинвест, AliExpress Россиядаги улушга ва бошқа активларга эга. Форбес унинг бойлигини 11,5 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор ҳозир Ғарб санкциялари остида.

Йирик ишбилармонлар учун ажрашиш онсон бўлмаслиги мумкин. Ажрашганларнинг кўпчилиги  йилларини активларини бўлиш учун сарфлашади. Мисол учун, «Интеррос» раҳбари Владимир Потанин ва унинг рафиқаси Наталя 2014 йилда ажрашишди ва кейин кўп йиллар давомида турли судларда мулкни бўлишди.

Манба: bbc.com

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг