Бир макон, бир йўл: Хитой ва Россия ҳамкорликни  Марказий Осиёдан Жанубий Кавказгача кенгайтира оладими?

0
529

Бир қарашда, бу лойиҳа кенгайтирлишига ишониш мумкин. Хитойнинг Марказий Осиёдаги каби Жанубий Кавказдаги манфаатлари ҳам  “Бир макон, бир йўл”га (Жанубий Кавказ Хитойнинг Европага олиб борадиган энг қисқа шарқ-ғарбий йўли бўлиши мумкин) йўналтирилган ва бизнесни ривожлантиришга қаратилган.

Россия эса Озарбайжон ва Арманистонда 2020 йил охирида урушни тугатган шартнома туфайли ортган ҳарбий иштироки ва дипломатик нуфузини сақлаб қолишни истайди. Москванинг мақсади, худди Марказий Осиёдаги каби, собиқ Совет Евроосиёсида Россия ҳукмронлигини сақлаб қолишдир.

Бироқ, Жанубий Кавказ геосиёсатига кўра, Пекин ва Москва у ерда Марказий Осиёдаги сингари ҳукмронлик қилиш онсон кечмайди.

Евроосиё гегемонлигини сақлаб қолишга келсак, Жанубий Кавказнининг жойлашув географияси анча қулай. Озарбайжон, Грузия ва Арманистоннинг Ўрта Осиё мамлакатларига қараганда анча кенгроқ географик имкониятлари бор.

Шундай қилиб, улар Марказий Осиёдаги “ҳамкасблари”дан фарқли ўлароқ, бошқа рус бўлмаган давлатлар билан мустаҳкам иқтисодий алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлишлари мумкин. Қолаверса, Жанубий Кавказда Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлиги каби йирик интеграция схемаларини мавжуд. Бу схемани одатда Россиянинг Ғарбдаги рақиблари бошқаради.

Россия, умуман олганда, собиқ Совет Евроосиёсининг хавфсизлик тизими ва иқтисодий архитектурасидаги ўзгаришлардан норози.

Шу нуқтаи назардан, Москва Жанубий Кавказнинг “Бир макон, бир йўл” орқали Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо марказига айланиши истиқболидан хавотирда бўлиши мумкин.

Россиянинг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларида Хитойнинг мавжудлигини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қандай стратегик мотив йўқ. 2014-йилда Қримнинг Москва томонидан эгаллаб олиниши ортидан Хитойнинг АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санксияларига қўшилишни рад этиши,  Москвага Ғарб босимига қарши Хитойнинг бирдамлигини кучайтириш мақсадида Марказий Осиёда бошланган ташаббусга йўл бериш учун баҳона бўлди.

Аммо шуни таъкидлаш керакки, Россия феврал ойида Украинага бостириб кириши ортидан Россияга нисбатан Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли аввалгидан кўра сиёсий, молиявий ва иқтисодий жиҳатдан Хитойга қарам бўлиб қолган. Шу сабадан Россия Хитойнинг Жанубий Кавказ ёки бошқа мамлакатлардаги лойиҳалар бўйича таклифларига очиқчасига қарши чиқиши даргумон.

Пекиннинг минтақага нисбатан энг яхши ёндашуви паст бўлиши ёки Москва учун тижорат ва молиявий аҳамиятидан фойдаланиб, Жанубий Кавказда дипломатик алоқалар ўрнатиш ва Россиянинг барқарорлиги белгиларини излаш бўладими, номаълум. Айни пайтда Жанубий Кавказда Хитой ва Россия манфаатлари қандай бирлашиши борасида жиддий ноаниқлик сақланиб қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг