Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда чоршанба куни 2700 дан ортиқ одам CОVID-19 қурбонига айланди. Бу Қўшма Штатларда апрель ойидан бери қайд этилган энг юқори кунлик ўлим кўрсаткичи ҳисобланади.
2 декабрь кунги 2731 нафар ўлим ҳолатлари билан АҚШдаги вирус қурбонларининг умумий сони 273 181 нафарга етди.
Шунингдек, Қўшма Штатларда ўткан сутка давомида яна 195 121 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган бўлиб, айни пайтда касалланганлар жами бўлиб 14 313 941 куишини ташкил қилмоқда. Ҳозирда АҚШ коронавирус тарқалиши ва ўлим сони бўйича дунёда яққол “пешқадам” бўлиб турибди.